← Назад
Решение #2850299 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/5077-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Д.Соатов
Кассация инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
А.Иномов раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг котиблигида, даъвогар
Фффнинг жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасига нисбатан Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудидаги туман
ҳокимлиги захирасида бўлган 32,0 кв.м ер майдонини ўзбошимчалик егаллаб,
қурилган “ҚҚҚ” номли билборд (реклама баннери) ўрнатилган бетон
пойдеворларини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш
(бузиш) ва ўз ҳолатига келтириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
8 августдаги ҳал қилув қарори устидан “ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини
жавобгар вакили Ш.Мухиддинов (ишончнома асосида), Наманган вилоят
прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов иштирокида суднинг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Чуст туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, “ҚҚҚ” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудидаги туман
ҳокимлиги заҳирасида бўлган 32,0 кв.м ер майдонини ўзбошимчалик егаллаб
қурилган “ҚҚҚ” номли билборд (реклама баннери) ўрнатилган бетон
пойдеворларини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш
(бузиш) ва ўз ҳолатига келтиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Поп тумани
Қўшминор МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 32,0 кв.м ер
майдонини ўзбошимчалик егаллаб қурилган “ҚҚҚ” номли билборд (реклама
1
баннери) ўрнатилган бетон пойдеворларини жавобгар ҳисобидан мажбурий
тартибда бартараф этиш (бузиш) ва ўз ҳолатига келтириш мажбурияти
юклатилган.
Ҳал қилув қарори 2025 йил 9 сентябрда қонуний кучга кирган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, жавобгар томонидан реклама билбордлари
ўрнатилганлиги, бу бўйича Поп туман ҳокимлиги билан 2021 йил 22 октябрда
22-сонли реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш бўйича шартнома
тузилганлиги, мазкур шартнома бўйича тегишли тўловлар амалга оширилиб
келинаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига 1-илова “Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил
этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-банидида Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар
(шаҳарлар) ҳокимликлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни
аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш
соҳасидаги ваколатли давлат органлари деб ҳисобланиши кўрсатилганлиги,
5-бандида ваколатли органлар ҳар йили ўзларининг ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил
этиш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди деб
кўрсатилганлиги, ҳокимлик билан 2021 йилда реклама воситаларини ўрнатиш
бўйича шартнома тузганлиги, реклама билбордлари ўрнатилганлигидан хабари
борлиги, орадан тўрт йил ўтгандан сўнг даъво қилиш қонунга зидлиги, даъво
муддати ўтиб кетганлиги суд мажлисида билдирилган бўлсада, суд томонидан
инобатга олинмаганлиги, реклама билбордларини ўрнатиш бўйича вилоят
хокимлигига мурожаат қилинганлиги, уларни бузишга зарурият йўқлиги ҳақида
важлар келтирилган.
Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган даъвогар суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
2
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб,
уни қаноатлантиришни, даъво муддатни қўллаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
қилиш ҳақида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини, прокурорни
фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади:
ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, кадастр агентлиги Поп туман
бўлими томонидан Поп туман ҳудудида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 07.09.2020 йилдаги “Ер хисоби ва давлат кадастрларини
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ6061 -сонли Фармони ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўтказилган ўрганиш натижасида жавобгар томонидан Поп тумани,
“Қўшминор” МФЙ ҳудуди, 373 – автомобиль йўлининг ўнг томонида туман
ҳокимлиги заҳирасида бўлган жами 32,0 м2 ер майдони эгаллаб олиниб, “ҚҚҚ”
номли билборд реклама баннери ўрнатилган бетон пойдевор қурилганганлиги
аниқланган.
Бу ҳақида далолатнома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Кадастлар палатаси Поп туман филиалининг 12.04.2025 йилдаги
маълумотномасига кўра, мазкур қурилиш давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва
кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.
Кадастр агентлиги Поп туман бўлими томонидан жавобгарга
огоҳлантириш хати берилганлигига қарамасдан, жавобгар томонидан
ноқонуний қурилмани бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмаган.
Яъни, жавобгар қурилиш ишларини амалга ошириш учун қонунчиликда
белгиланган тартибда тегишли рухсат берилмаган жойда қурилма қурганлиги
сабабли, жавобгар томонидан қурилган қурилма ўзбошимчалик билан
ноқонуний равишда қурилган иморат сифатида баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи,
учинчи қисмларига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш
учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
3
Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг шикоятда ва суд мухокамаси
давомида келтирган важларига қўшилмасликни лозим топди.
Сабаби, қурилишга белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, ер майдони
аукцион савдосида ғолиб бўлмасдан туриб амалга ошрилган.
Иш ҳужжатларида жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризаси ҳам мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сон қарори 9-банди биринчи хатбошига кўра судларга тушунтирилсинки,
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди
томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар
берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва тафтиш
инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва
бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан иш
апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция
судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб,
мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган
2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини
қўллаб, кассация судлов ҳайъати
4
қарор
қ и л д и:
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
вакилининг даъво муддати қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
томонидан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
(протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Иномов
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
5