← Назад
Решение #2850311 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14079-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, даъвогар “*****”
АЖнинг жавобгар “*****” ФХ ҳисобидан 2 393 432 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“*****” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” ФХ (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 393 432 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасига асосан, даъво талаби миқдори базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли даъво аризаси
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 майда
17919158-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар
жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр
энергияси учун ҳисоб-китобларни бир ставкали тариф бўйича амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб
бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўришича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 1 август ҳолатига
2 393 432 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар
тўловни амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 2 393 432 сўм қарз бўлиб
қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 393 432 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 20312035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” ФХ ҳисобидан даъвогар “*****” АЖ фойдасига 2 393 432
сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****