← Назад
Решение #2850332 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Кодекс | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-*******-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 07 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Асатов раислигида, судья ёрдамчиси
Ш.Каримов котиблигида, аризачи **********нинг, жавобгар "**********" МЧЖнинг банкдаги
ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили ********** (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакиллари иштирокисиз, Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ********** Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "**********" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан сўралган ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома
тақдим қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 170, 220моддаларини қўллаб, суд муҳокамасини жавобгар вакиллари иштирокисиз ишда мавжуд
ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ********** жавобгарга
ҳисоботларни топшириш тўғрисида хабарнома жўнатиб, банкдаги ҳисобварақлари бўйича солиқ
хисоботини тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ органлари ҳисоботларни тақдим этиш
бўйича яқиндан ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида хабардор қилган.
Бироқ, жавобгар мазкур хабарномани оқибатсиз қолдирган. ********** томонидан “Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарорнинг 1-бандига асосан **********дан солиқ
тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтган "**********" МЧЖнинг банклардаги барча ҳисоб варақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Жавобгар томонидан ҳисоботларни тақдим этилмаганлиги сабабли, аризачи судга
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади.
Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига
ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Мазкур кодекснинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади.
Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг
сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
217-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши мумкин.
Қонуннинг мазкур талабидан келиб чиқиб суд, суд мажлисида аризачи вакили томонидан
тақдим этилган маълумотномани инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
"**********" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисда”ги
қонуни 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82,
111, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 176,
217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
**********нинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "**********" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида
белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботларини тақдим этиш орқали
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча
операциялари тўхтатиб турилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек, қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўймайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи ********** зиммасига юклатилсин.
********** зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақида жавобгарга
хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
**********нинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг
ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Асатов