← Назад
Решение #2850347 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14034-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” МЧЖ
ҚК манфаатида жавобгар “*****” МЧЖдан 1 134 400 сўм асосий қарз, 703 328 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “*****” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 1 134 400 сўм асосий қарз, 703 328 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан даъво талаби миқдори базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
йигирма
бараваридан
ошмаганлиги
сабабли
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2025 йил
7 январда 25/23-сонли спиртли ичимликлар етказиб бериш тўғрисида шартнома
(кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан
ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра жами қиймати 5 238 900 сўм бўлган
маҳсулот етказиб берган (ҳисоб-фактуралар иш ҳужжатларида мавжуд).
Шартноманинг 3.1. бандига асосан сотиб олувчининг буюртманомасига асосан
етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун 2 кун олдин 100 фоиз
олдиндан тўловни амалга оширади.
Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган ва
келишилган маҳсулотни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича
мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, бугунги кунга қадар тўловларни
қисман амалга оширмаганлиги (4 104 500 сўм тўлаган) натижасида даъвогар олдида
1 134 400 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари
билан амалга оширилади.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари бажарилмаганлиги факти
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 134 400 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ ундиришни
лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 703 328 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 7.3. бандида қабул қилиб олинган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида
тўланмаса буюртмачи сотувчига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб
қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 703 328 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
камайтириб, 140 665 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” МЧЖ ҚК фойдасига 1 134 400
сўм асосий қарз, 140 665 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****