← Назад
Решение #2850361 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9552-сонли иқтисодий иш
судья: А.Шокиров
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Чуст тумани
2025 йил 7 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар – ААА
манфаатида БББнинг жавобгар – ВВВ ва кафил жавобгар – ГГГ
ҳисобидан солидар тартибда жами 1.533.565.316 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА
(ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА манфаатида БББ судга мурожаат қилиб, жавобгар ВВВ ва
кафил жавобгар ГГГ ҳисобидан солидар тартибда жами 1.533.565.316
сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси техник хатолик
сабабли икки марта юборилганлигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдириши назарда тутилган.
Аниқланишича, Чуст туманлараро иқтисодий судининг иш
юритувида мазкур низо билан боғлиқ айни бир шахслар ўртасидаги, айни
бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш
мавжуд. Хусусан, ААА манфаатида БББнинг жавобгар ВВВ ва кафил
жавобгар ГГГ ҳисобидан солидар тартибда жами 1.533.565.316 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан 4-1603-2501/9551-сонли
иқтисодий иши қўзғатилган ҳамда мазкур иш юзасидан ушбу кун
ҳолатига якуний суд хужжати қабул қилинмаган. Ишни кўриш 2025 йил
13 ноябр кунига тайинланган.
Шу асосда, суд даъвогарнинг ушбу даъво талабларини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қонун 18-моддаси 7-бандида, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш
юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса,
ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши назарда тутилган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи
харажатлари ундирилмасликни, тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177-моддаларини қўллаб
АЖРИМ ҚИЛДИ:
ААА манфаатида БББнинг киритган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд
орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров