Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13972 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0b1083d0-927a-4ac4-9c1d-5f30cf2a77d8 Claim ID PDF Hash f809f7bd76d83672... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
нинг 118-моддаси нинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13972-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили ***** (раҳбар) ва жавобгар вакили ***** (раҳбар) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “*****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 510 138 987,97 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар ҳамда “*****” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган қарз шартномаларига асосан жавобгарга молиявий ёрдам учун пул маблағлари ўтказилганлигини, даъвогар, жавобгар ва “*****” МЧЖ ўртасида тузилган қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан “*****” МЧЖнинг жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар қарзнинг 510 138 987,97 сўм қисмини тўламай келаётганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам қарздорликни тан олишини, лекин бир йилдан буён фаолият юритматганлиги сабабли қарзни тўлашга имкони йўқлигини маълум қилиб, вақт беришни сўради. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар қарз шартномасидан келиб чиққан. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “*****” МЧЖ (қарз берувчи) ва “*****” МЧЖ (қарздор) ўртасида 2022 йил 12 октябрда қарз тузилган 3/ЖИТ-сонли қарз шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 100 000 000 сўм, “*****” МЧЖ (қарз берувчи) ва “*****” МЧЖ (қарздор) ўртасида 2013 йил 21 майда қарз тузилган 3/ЖИТ-сонли қарз шартномасига асосан “*****” МЧЖ жавобгарга 600 000 000 сўм, “*****” МЧЖ (қарз берувчи) ва “*****” МЧЖ (қарздор) ўртасида 2021 йил 29 ноябрда қарз тузилган 2/ЖИТ-сонли қарз шартномасига асосан даъвогар “*****” МЧЖга 100 000 000 сўм ўтказиб берган (хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган электрон тўлов топшириқномалари иш ҳужжатларида мавжуд). “*****” МЧЖ (кредитор), “*****” МЧЖ (қарздор) ва “*****” МЧЖ (янги қарздор) ўртасида 2025 йил 7 октябрда қарз қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида тузилган 03-сонли битимга асосан “*****” МЧЖнинг 421 250 000 сўм қарзи жавобгарга ўтказилган. Натижада жавобгар даъвогар олдида жами 510 138 987,97 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогарнинг қарзни тўлашни сўраб жавобгарга ёзган талабномалари жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. ФК 322-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 510 138 987,97 сўм асосий қарз ундириш бўйича талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 10 202 780 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддалари, ФКнинг 234, 236, 244, 322, 732, 735-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 510 138 987,97 сўм асосий қарз, 10 202 780 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья *****