Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/1374 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RO‘ZI URODOV NODIR Ответчик / Подсудимый SUL ON EX GROU
Source ID 36268f95-bc9d-4b0b-9941-42c694d1c09f Claim ID PDF Hash b4fe4c1d0b736e94... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Ушбу Кодекснинг 169-моддаси Ушбу Кодекс 169 code_article
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов 4-1805-2509/1374-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 7 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров ва Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорига нисбатан Нишон туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “RO‘ZI URODOV NODIR” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича ишни даъвогар раҳбари О.Норматов (шахсий маълумотнома асосида), Кенгаш вакили Т.Шойимов (ишончнома асосида), жавобгар “SUL ON EX GROU ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Э.Пардаев, Н.Норматов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти даъвогар “RO‘ZI URODOV NODIR” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “SUL ON EX GROU ” масъулияти чекланган жамиятидан 105 268 426 сўм асосий қарз, 52 634 212 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ҳисобидан 33 986 665 сўм асосий қарз, 42 850 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво аризаси ва қарши даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Дастлабки даъво аризаси бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 105 268 426 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня ундирилган. Қарши даъво талаби бўйича даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 10 000 000 сўм пеня ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Дастлабки ва қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлиги ҳисобга олиниши натижасида жавобгардан даъвогар фойдасига 105 268 426 сўм асосий қарз, 19 142 996 сўм пеня ундирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорига асосан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Жавобгарнинг қарши даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 33 986 665 сўм асосий қарз, 6 427 500 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. 2 Мазкур қарорга нисбатан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоятда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида иш ҳолатлари ва далилларга лозим даражада баҳо берилмаганлиги, моддий ва процессуал қонун нормалари нотўғри қўлланилганлиги, қўшимча келишув фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланмаганлиги, имзо сохталаштирилганлиги, қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, битим рўйхатдан ўтказилиши мажбурий эканлиги, Қарор талаблари нотўғри талқин қилинганлиги, қарши даъво асоссиз эканлиги, шартнома қандай шаклда тузилган шундай тарзда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши лозимлиги, қарздорлик мавжудлиги, қарши даъво бўйича тақдим этилган ҳужжатлар номақбул далиллар эканлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва Кенгаш вакили шикоятда келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларидан келиб чиқиб, асосли қарор қабул қилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувга жавобгар раҳбари имзо қўймаганлигини, ушбу битим рўйхатдан ўтказилмаганлигини, Қарор талаблари нотўғри талқин қилинганлигини, апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлигини, ушбу ҳолатларга эътибор қаратмаганлигини, имзонинг ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан хатшунослик экспертизаси тайинланиши лозимлигини баён қилиб, илтимосномани ва шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоят ва илтимосномага нисбатан ўз эътирозларини билдириб, апелляция инстанцияси суди асосли хулосага келганлигини, келишув битими даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланганлигини, счёт-фактуралар ҳам тузилганлигини, келишув битимини рўйхатдан ўтказиш тарафлар зиммасида эмаслигини баён қилиб, илтимоснома ва шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг низо юзасидан хатшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини ва тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 сентябрда 7153330-сонли ва 2024 йил 21 ноябрда 7254077-сонли “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” фъючерс шартномалари тузилган. 3 Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар “сотувчи” ва жавобгар “сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 27 сентябрдаги 20240927-сонли савдо баённомаси асосида “сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига асосан “сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга оширилиши ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра “сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210-сонли ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга 7153330-сонли шартнома бўйича 69 000 кг, 7254077-сонли шартнома бўйича 16 170 кг миқдорида пахта хом-ашёсини топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 ноябрдаги 7-сонли, 2024 йил 30 сентябрдаги 2-сонли, 2024 йил 31 октябрдаги 4-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 72 567 кг (ҚҚС билан) 497 270 480 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1-класс 6 229 сўм, 1-сорт 2-класс 6 071 сўм, 2-сорт 1-класс 5 695 сўм кўрсатилган. Шартноманинг 3.2-бандида жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрга қадар амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасига кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Биринчи инстанция суди дастлабки даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди дастлабки даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, қарши даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. 4 Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 7153330-сонли шартномада 1 кг пахта хом-ашёсининг нархи 8 350 сўм, 7254077-сонли шартномада эса 1 кг пахта хомашёсининг нархи 6 802 сўм этиб келишилган. Шундан кейин, тарафлар ўртасида 27.09.2024 йилдаги “7153330”-сонли олди-сотди шартномасига қўшимча келишув тузилган бўлиб унга кўра бирлик учун нарх 6.800 сўм этиб белгиланган ва бу келишув тарафлар томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган. Биринчи инстанция суди дастлабки даъвони қаноатлантиришда тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувни рўйхатдан ўтмаганлиги учун мазкур келишувни асоссиз равишда инобатга олмаган. ФКнинг 354-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сонли қарорининг 1-қисми б-бандида 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги, Қарорнинг 3-қисмида Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси вилоят ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатдан олинишини таъминлаши кўрсатилган. Мазкур Қарордан келиб чиқиб, тарафлар қўшимча келишув тузиб, шартномадаги бирлик нархни 6.800 сўм этиб белгилаган бўлиб, қонун ҳужжатларида пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий эканлиги назарда тутилмаган. Ишдаги мавжуд далилларга ва тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувдаги нархларга кўра даъвогар томонидан жами сотилган пахта хом-ашёси 497.270.482 сўм (6.800 сўмдан ҳисобланганда)ни ташкил этган, шундан жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулотлар 91.493.000 сўмни, банкдан берилган пул маблағи 439.024.376 сўмни, залог суммаси 739.771 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топган. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида шартномалар юзасидан қарздорлиги мавжуд эмас. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди дастлабки даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Бундан ташқари, дастлабки даъво талабида 52 634 212 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида сотиб олувчи қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни сотувчига тўлаб бериши қайд этилган бўлсада, дастлабки даъво аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли ушбу талабни 5 қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида қуйи инстанция суди тўғри хулосага келган Шунингдек, жавобгар қарши даъвосида тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар бўйича ортиқча тўланган 33.986.665 сўм асосий қарз, шартнома бўйича пахта хом-ашёсини тўлиқ етказиб бермаганлиги учун 42.850.200 сўм пеня ундиришни сўраган. Ушбу қарши даъво ариза бўйича низо тарафлар ўртасида имзоланган фьючерс шартномаси бўйича топширилган пахта хом-ашёсининг нархи юзасидан мазкур низо юзага келган. Ишдаги мавжуд далилларга ва тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувдаги нархларга кўра даъвогар томонидан жами сотилган пахта хом-ашёси 497.270.482 сўм (6.800 сўмдан ҳисобланганда)ни ташкил этган, шундан жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулотлар 91.493.000 сўмни, банкдан берилган пул маблағи 439.024.376 сўмни ва залог суммаси 739.771 сўмни ташкил этган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги 33.986.665 сўмни ташкил этади. Шунга кўра апелляция инстанцияси суди қарши даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантирган. Қарши даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаганлиги сабабли 42.850.200 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.6-бандида сотувчи томонидан тузилган шартнома бўйича маҳсулотни юклаб бериш мажбурияти асоссиз бажарилмаганда, шартнома бўйича киритилган аванс суммасидан ташқари кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўланиши назарда тутилган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича даъвогар (69 000 кг + 16 170 кг) жами 85.170 кг маҳсулот етказиб бериши лозим бўлган бўлган бўлсада, аммо даъвогар томонидан жавобгарга 72.567 кг пахта хом-ашёси етказиб берилган бўлиб, 12.603 кг миқдорида пахта хом-ашёси етказиб берилмаган. Шу сабабли қарши даъво талабида кўрсатилган 42.850.200 сўм пеня ундириш қисми ҳам асосли ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб 6 қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда даъво талабининг ушбу қисмини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шу сабабли судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар билан келишмайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогар раҳбарининг низо юзасидан хатшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган. Келишув битими суд томонидан бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ўз навбатида даъвогар ушбу келишув битими бўйича мустақил тарзда жавобгарга нисбатан даъволашиш ҳуқуқига эга. Қарши даъво аризаси бўйича жавобгарнинг ҳақдорлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган счёт-фактуралар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 7 манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. Ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-бандига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати илтимоснома ва тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 238, 354-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 32463247-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар “RO‘ZI URODOV NODIR” фермер хўжалигининг низо юзасидан хатшунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, Нишон туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “RO‘ZI URODOV NODIR” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Ҳайъат аъзолари М.Базаров Л.Абдуллаев