← Назад
Решение #2850385 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2504/8719-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий қарз ва
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили * (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари *, вакили *
(ордер асосида)ларнинг иштирокида, гувоҳ *нинг кўрсатмаларини эшитган
ҳолда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан 299.955.932 сўм
асосий қарз ва жами 63.588.356,1 сўм (59.277.616,2+4.310.739,9) жарима
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят ўсимликлар
карантини ва ҳимояси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризаси судга берилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик бартараф
қилинмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ҳамда вакили даъво
талабига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида гувоҳ, етказиб берилган сифатсиз дон уруғлик
натижасида бутун экин қора куя касаллиги билан касалланганлиги тўғрисида
гувоҳлик берди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва учинчи шахс вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида 2022
йил 26 августда ҳамда 2023 йил 6 сентябрда бошоқли дон харид қилиш бўйича
фьючерс шартномалари тузилган.
Шартнома шартларига кўра, “Хўжалик” (жавобгар) “Буюртмачи”
(даъвогар)га 2022 йил ҳосилидан 66+15 тонна, 2023 йил ҳосилидан ер
майдонидан жами 12 тонна маҳсулот етказиб бериши, “Буюртмачи” эса
“Хўжалик”ни бошоқли дон етиштириш учун зарур миқдордаги уруғлик, бўнак
(аванс) маблағлари, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит, терим пуллари
ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлашни ўз зиммасига олган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 20222023 йиллар ҳосили учун бошоқли дон маҳсулотини етиштириш учун зарур
бўлган ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан 2022 йилдаги
шартнома учун 310.760.150 сўмга, 2023 йилдаги шартнома учун 31.253.600
сўмга тенг бўлган маблағ ва бошқа моддий бойликлар ҳамда моддий-техника
ресурсларини етказиб берган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 22 октябрдаги 5-сонли ҳисобварақфактурага асосан 40.949.223,60 сўмлик ҳамда 2023 йил 30 июндаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 24.175.695,26 сўмлик қисман буғдой маҳсулоти
етказилган. Жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада
бажарилмаган. Шунга кўра тарафлар ўртасида ўзаро-ҳисоб китоблар
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 276.888.831,14 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Бироқ, даъвогар даъвонинг ортиқча 23.067.100,86
сўм асосий қарздорлик талабини исботлай олмади.
Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган
талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 276.888.831,14 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, банк айланмаси кўчирмаси
нусхаси, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатномалар, талабнома хати ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Демак, даъвогарнинг 276.888.831,14 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги
талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини қисман 276.888.831,14 сўм қаноатлантиришни лозим топади.
2
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига кўра топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
63.588.356,1 сўм жарима ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, шартномада белгиланган нав, сифат ва
миқдорда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик”
“Буюртмачи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
жарима тўлаши белгиланган. Шартноманинг шартларига кўра, жавобгар
томонидан 2022 йил шартномаси бўйича 197.592.054 сўмлик, 2023 йилдаги
шартнома бўйича 35.997.828 сўмлик, жами 233.589.882 сўмлик буғдой
маҳсулоти етказиб бериши тўғрисида келишилган. Бироқ, жавобгар томонидан
168.464.963,14 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган. Ушбу ҳолатда етказиб
берилмаган 168.464.963,14 сўмлик етказиб берилмаган маҳсулотнинг 30 фоизи
миқдорида, яъни жами 50.539.488,9 сўмлик жарима ундириш тўғрисидаги
талаби асосли ҳисобланади.
Демак, даъвогарнинг жарима ундириш талаби қисман асосли
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, мазкур ҳолатда тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан
шартнома мажбурияти қисман бажарилганлиги ва тарафларнинг мулкий
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг жарима ундириш талабини
камайтириб қисман, яъни 5.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, жавобгарнинг маҳсулот даъвогар томонидан берилган
уруғлик дон қора куя билан касалланганлиги сабабли етказиб берилмаганлиги
тўғрисидаги важи билан мазкур ҳолатни исботловчи далиллар судга тақдим
қилинмаганлиги сабабли суд ушбу важ билан келиша олмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
3
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини мутаносиб равишда
тақсимлашни, яъни даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 260.977,3 сўм
давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 6.548.566,4 сўм
давлат божи, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186моддаларини қўллаб суд,
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 276.888.831,14 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 46.548.566,4
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 260.977,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***
4