Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19069 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SSS Sm rt-t h
Source ID 7b2a36c9-58b6-465f-b93f-e7e79db46a66 Claim ID PDF Hash 8f2806ed7b90b91a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 7461-моддаси ФК 7461 law
бандида ИПКнинг 116-моддаси бандида ИПК 116 law
ртасида ИПК 118-моддаси ртасида ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19069-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААААААААА манфаатида жавобгар ББББББББББББ ҳамда қўшимча жавобгар ССССССССССС ҳисобидан жами 107 462 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Рахматуллаев (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили Ш.Абдуллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида “T l gr m” месенжери орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган минтақавий Банк хизматлари офиси ва ББББББББББББ ўртасида 2024 йил 19 апрелда 652-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 84 ой муддатга 100 000 000 ўм кредит ажратилган. Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва ССССССССССС (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 4 апрелда 15-2/0410/04-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бош шартномаси тузилган ва 2024 йил 19 апрелда суғурта полиси олинган. ББББББББББББ ва қўшимча жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномалари жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББББББББББББ ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 6 037 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 100 000 000 сўм кредит қолдиғи, 986 000 сўм кредит фоизи, 439 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар “SSS Sm rt-t h” маъсулияти чекланган жамиятини ББББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) деб ўқиш ҳақида даъво предметига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида жавобгарга кредит ажратилганлигини, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Қўшимча жавобгар вакили суд муҳокамасида даъвонинг суғурта компаниясига нисбатан бўлган қисми асоссиз эканлигини, даъвогар шартнома бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида ариза бермаганлигини билдириб, даъво талабларининг суғурта компаниясига нисбатан бўлган қисмини рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 апрелда тузилган 652-сонли кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга трансформатор ишлаб чиқариш мақсадида лист туникаларини кесиб берувчи ускуна сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси + 4 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловаси асосида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра кредитнинг йиллик фоиз ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси + 4 фоизни ташкил этади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаси асосида қайтармасдан келган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида жами 107 642 000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 5.1.4-бандида жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда даъвогар кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 7461-моддасида кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилиши назарда тутилган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарзни ҳам ундириш талаби асослидир. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи иловаси асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан жами 107 462 000 сўм миқдоридаги кредит қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида кредит қарздорлигини қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда ундириш сўралган. Ўзаро тузилган суғурта шартномасининг 5.2-бандида суғурта ҳодисаси юзага келганда даъвогар бундай ҳолат содир бўлганлиги ҳақида қўшимча жавобгарга кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунига қадар бўлган муддатда ариза беришига, 5.3-бандида қўшимча жавобгар тақдим этган ҳужжатлар асосида даъвогар томонидан 15 календарь кун ичида суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилишига, унда олинган барча маълумотлар кўрсатилишига ва тўланиши лозим бўлган суғурта пули(товони) миқдори белгиланишига, суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома даъвогар вакили иштирокида расмийлаштирилишига, 5.5-бандида қўшимча жавобгар томонидан даъвогар суғурта пули(товони)тўлови рад этилган тақдирда, у ушбу шартнома шартларига мувофиқ аризани ва барча тегишли ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида рад этиш сабаблари асосланган ёзма билдиришнома йўллашига келишилган. Даъвогар шартноманинг 5.2-бандида назарда тутилган 2025 йил 24 сентябрдаги 54-1-01/2771-сонли аризани қўшимча жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдъегерлик хизмати орқали 2025 йил 3 октябрда юборган ва судга 2025 йил 9 октябрда даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар суғурта шартномасининг 5.3-бандида кўрсатилган 15 календарь кун ўтмасдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги сабабли суд даъво талабларининг кредит қарздорлигини қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 270-сонли қарорининг 15-бандида ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозимлиги, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан тақсимланиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 037 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 100 000 000 сўм кредит қолдиғи, 986 000 сўм кредит фоизи, 439 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари, республика бюджетига 2 149 240 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига 6 037 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 100 000 000 сўм кредит қолдиғи, 986 000 сўм кредит фоизи, 439 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг кредит қарздорлигини қўшимча жавобгар ССССССССССС ҳисобидан солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ББББББББББББ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари, республика бюджетига 2 149 240 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров