← Назад
Решение #2850406 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
судья *****
4-1301-2504/13975-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Жиззах шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси
*****нинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Т.Ташкулов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “*****” АТБ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 7 323 917,82 сўм муддати
ўтган фоиз тўлови, 287 671,23 сўм жорий ҳисобланган фоиз тўлови, 649 708,74 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар ажратилган кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлигини, бир неча ойдан бери кредит
тўловларини тўлашдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими почта манзилига юборилганлигини
тасдиқловчи гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 28 августда 6840сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси (кейинги ўринларда
шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга
транспорт воситаларига лицензиялар бериш фаолиятини кенгайтириш учун асосий
воситалар сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга, асосий қарзни қайтаришда 24 ой
имтиёзли давр ва 17,5 % устама тўлаш шарти билан, 100 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратган. Жавобгар эса шартноманинг 1-иловасида келтирилган
графикка асосан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини
олган.
Жавобгар кредитни қайтариш графигига асосан қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган, яъни охирги 5 ойдан буён ҳисобланган
7 323 917,82 сўм фоиз тўловларини тўламаган. Натижада муддати ўтган кредит
қарздорлиги вужудга келган.
Бундан ташқари, даъвогар ходимлари томонидан 2025 йил 2 июнда жавобгар
фаолият юритадиган манзилга бориб, кредит мақсадли ишлатилиши бўйича
мониторинг ўтказилганда, кредит эвазига сотиб олиш мўлжалланган ускуналар
(техникалар) мавжуд эмаслиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Қарздорликни тўлашни талаб қилиб, даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра,
кредит қарздорлиги бугунги кунга қадар ҳам бартараф этилмаган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Шартноманинг 5.1.3-бандига кўра, кредит ҳисобига сотиб олинган молмулкларга зарар етказилганда, бут сақланмаганда ёки бегоналаштирилганда, кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредитларни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит
бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга ҳақли.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизларни белгиланган муддатда
тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0, 1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган
бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолда, суд даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм муддатли асосий
қарз, 7 323 917,82 сўм муддати ўтган фоиз тўлови, 287 671,23 сўм жорий ҳисобланган
фоиз тўлови, 649 708,74 сўм пеня ундириш талабларини асосли деб ҳисоблайди ва
уларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 2 165 226 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 333, 734, 735, 736, 744моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АТБ фойдасига 100 000
000 сўм муддатли асосий қарз муддатидан олдин, 7 323 917,82 сўм муддати ўтган
фоиз тўлови, 287 671,23 сўм жорий ҳисобланган фоиз тўлови, 649 708,74 сўм пеня
ҳамда 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2 165 226 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
*****