Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19459 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d255ead5-abea-4df9-b2e3-108a7d7d38c7 Claim ID PDF Hash c062d4814bd9e579... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онуни 71-моддаси онуни 71 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19459-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан жами 19 227 579 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Юлдашев, даъвогар вакили Ғ.Ганиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили К.Тулашев (ишочнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 августда 249/54791-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Уйчи туман, Соку МФЙ, Пахтакор кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 12 818 386 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12 818 386 сўм асосий қарз, 6 409 193 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, шартнома асосида ишлар бажарилганлиги бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3) билан тасдиқланганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўлиқ тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар шартнома бўйича ишларни бажариб берганлигини, қарздорлик мавжуд эканлигини, қарздорликни яқин кунларда тўлашларини, молиявий аҳвол яхши эмаслигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этишни сўради. Ишда иштирок этувчи прокурор катта ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмадилар. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчиси фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошисида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига объектларни қуриш - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилиши, бошқа объектлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ДУКлар буюртмачи этиб белгиланиши, олтинчи хатбошисида 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича кластер усулида ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги “Вилоятда 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш дастурининг манзилли рўйхати параметрларига ўзгартириш киритиш ҳамда объектларда кластер усулида бажариладиган ишлар учун пудрат ташкилотларини танлаш тўғрисида”ги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори билан тасдиқланган Наманган вилоятида 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш бўйича бириктирилган буюртмачи ва кластер усулида пудрат ишларини бажариш учун танланган бош пудрат ташкилотлари рўйхатида даъвогар Уйчи туманида цемент-бетон қопламали ички йўл қуриш ишларини бажариши белгиланган. Юқоридаги қарорлар асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54791-сонли пудрат шартномасига кўра даъвогар Уйчи туман, Соку МФЙ, Пахтакор кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома асосида жами 236 462 958 сўмлик цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажарган ва тарафлар томонидан 2022 йил 30 сентябрда, 18 октябрда ҳамда 2023 йил 2 ноябрда тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3) асосида жавобгар ишларни қабул қилиб олган. Ўзаро тузилган шартноманинг 2-бандида жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва 12 818 386 сўм қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарнинг қарздорликни тан олганлиги тарафлар ўртасида 2024 йил 10 февраль куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 5 ноябрдаги 01/09-35/899-сонли хатида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54791-сонли шартнома ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган. Суд тарафлар ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори асосида тузилганлиги сабабли давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинган деб ҳисоблайди. Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3), солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво талабининг 12 818 386 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек даъво аризасида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 6 409 193 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 59-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда жавобгар 2023 йил ноябрь ойида ишларни бажариб топширганлиги, жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар ҳақини тўлашни кечиктирганлиги сабабли суд даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди (пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд баён этилганларни ҳамда даъвогар 2023 йил ноябрь ойидан буён қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли пеня миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини инобатга олган ҳолда ундирилиши талаб қилинган 6 409 193 сўм пеняни 1 795 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 818 386 сўм асосий қарз, 1 795 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 12 818 386 сўм асосий қарз, 1 795 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров