Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9165 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қарши нефт базаси Ответчик / Подсудимый IBN SINO OQ OLTINI
Source ID 65fc6cc7-e056-437d-bc47-259905599a30 Claim ID PDF Hash b9c4fdabe258d82a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур Кодекс 2034-моддаси мазкур Кодекс 2034 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9165-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ манфаатида жавобгар “IBN SINO OQ OLTINI” ФХга нисбатан 2 529 180 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “IBN SINO OQ OLTINI” ФХ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 529 180 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йилда 01 декабрда 467-сонли “Нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида”ги шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар “Сотувчи” жавобгар “Истеъмолчи”нинг буюртмасига асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан етказиб бериладиган нефт маҳсулотларининг нархлари «Сотувчи» томонидан уларни нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали сотиб олиш ва ташиб келтириш харажатлари ҳамда сотиш бўйича нефт база устамасидан (автобензин ва дизель ёнилғиси бўйича якуний истеъмолчига сотилганда тўланиши лозим бўлган акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда) шаклланади. Шартноманинг 2.5 бандига асосан етказиб бериладиган нефт маҳсулотлари учун тўловлар “Сотувчи”нинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Шартноманинг 3.1 бандига кўра нефт маҳсулотлари «Сотувчи»нинг омборидан ёки унга қарашли ёқилғи қуюш шахобчаларидан “Истеъмолчининг буюртмаси ва унда етказилиши сўралган нефт маҳсулотлари учун тўловлар келишилган муддатда олдиндан 100 фоиз амалга оширганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси тақдим этилганда етказиб берилади. Даъвогар жавобгарга шартномага асосан маҳсулотларни етказиб берган бўлса-да, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада тарафлар ўртасида шартномалар бўйича 2 529 180 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 30 июнь кунидаги К100-0015838-сонли ҳисобварақфактурага асосан 3 328 287,76 сўмлик ёқилғи маҳсулоти етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаслиги натижасида 2 529 180 сўм қарздорлик юзага келганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шу боисдан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 238, 437, 449моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 2034 , 2035 -моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “IBN SINO OQ OLTINI” ФХ ҳисобидан даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ фойдасига 2 529 180 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “IBN SINO OQ OLTINI” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова