← Назад
Решение #2850441 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 437 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7166-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов,
даъвогар “TRUST FALCON SERVICE” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ЯТТ “ URRAMOVA MALA AT
UDAYBERDIYEVNA”
ҳисобидан 1 144 043 сўм асосий қарз, 220 568 сўм пеня, жами 1 364 611 сўм
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “TRUST FALCON SERVICE” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
ЯТТ
“ URRAMOVA
MALA AT
UDAYBERDIYEVNA” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 1 144 043 сўм асосий қарз, 220 568 сўм пеня, жами 1 364 611 сўм
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб номланади) 2032-моддасиинг биринчи қисмига
асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекс
2033-моддасининг иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига
даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова
қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилди.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий
иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмаган.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
2
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида
2021 йил 1 декабрда “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
етказиб бериш тўғрисида” 327-сонли шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартноманинг 1.3-бандига кўра, “Истеъмолчи”нинг буюртмасига асосан
шартнома бўйича “Таъминотчи” озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида етказиб беришни,
“Истеъмолчи” эса етказиб берилаётган маҳсулотлар учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятни ўз зиммаларига олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага мувофиқ, 4 124 321,06 сўмлик (ҚҚС билан) маҳсулотлар етказиб
берилган, бироқ жавобгар қабул қилган маҳсулоти учун қисман тўловни
амалга аошириб, қолган 1 144 043 сўм тўловни амалга оширмаган.
Ушбу ҳолат 2021 йил 30 декабрдаги 14-сонли ҳисоб-фактурада қайд
этилган 4 124 321,06 сўм жавобгар томонидан тасдиқланган.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган
талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
3
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3бандига асосан жавобгардан 220 568 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 6.3-бандида “Истеъмолчи” шартнома шартларига кўра
тўловни ўз вақтида тўламаса “Таъминотчи”га ҳар бир кечиктирилган кун
учун тўланмаган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ
пеня суммаси тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги ҳақида
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
4
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам
асосли бўлсада, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб
қолмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган 220 568 сўм
неустойка миқдорини 160 166 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 68 моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
кераклиги белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 144 043 сўм
асосий қарз, 160 166 сўм пеня ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179, 180, 2032, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
даъвогар “TRUST FALCON SERVICE” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “ URRAMOVA MALA AT UDAYBERDIYEVNA”
ҳисобидан:
даъвогар “TRUST FALCON SERVICE” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 144 043 сўм асосий қарз, 160 166 сўм пеня ва олдиндан тўланган
412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
5
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V
бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан 10 (ўн) ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов