← Назад
Решение #2850467 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 221 символов
4-1001-2516/106818-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 07 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Ҳ.М
(11.09.2025 йилдаги 57-ордер ва 10.09.2025 йилдаги 146-сон ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “310183417” МЧЖ (СТИР 310183417)нинг
жавобгар “310183417” МЧЖ (СТИР 310183417) ҳисобидан 25 490 790,08 сўм
асосий қарз, 5 302 084,34 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “310183417” МЧЖ (даъвогар ва/ёки сотувчи) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “310183417” МЧЖ (жавобгар
ва/ёки сотиб олувчи) ҳисобидан 25 490 790,08 сўм асосий қарз,
5 302 084,34 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
2
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
01 июнда тузилган АТ/ОПТ-508-сонли маҳсулотлар етказиб бериш
шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи
сотиб олувчига шартномада назарда тутилган дори-дармон маҳсулотларини
етказиб бериш, сотиб олувчи эса қабул қилиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 4.5-бандида сотиб олувчи маҳсулотларни қабул қилиб
олган кундан бошлаб, 30 кун муддат ичида тўловларни амалга оширади деб
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами
25 490 790,08 сўмлик дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
25 490 790,08 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг юзага келган қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан
билдирган талаблари жавобгарга томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
25 490 790,08 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Лекин, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун тўловларни
амалга оширмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 25 490 790,08 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
3
Бундан ташқари, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари
кечиктирилгани учун 5 302 084,34 сўм пеня ҳисобланиб, жавобгардан
ундириш сўралган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг
5.1-бандида
томонлар
ўз
мажбуриятларини
бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради деб белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган
кунлар учун пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ, суд жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни
инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 5 302 084,34 сўм пеня
суммасини камайтириб, пеняни 3 750 000 сўм миқдорида қаноатлантириб,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига
биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
4
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб
чиқилган 615 858 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “310183417” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “310183417” МЧЖ
фойдасига 25 490 790,08 сўм асосий қарз, 3 750 000 сўм пеня, 615 858 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “310183417” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов