← Назад
Решение #2850469 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10409-сонли иқтисодий иш
Судья: ***
БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Боғот тумани
2025 йил 7 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *** раислигида,
судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, жавобгар вакили Б.Аллаёров
(рахбар) иштирокида даъвогар ***нинг жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамиятидан *** сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*** (бундан кейинги матнда - даъвогар) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнда - жавобгар)дан *** сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси суднинг
2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган
ва ишни кўриш 2025 йил 7 ноябрь куни соат 1000 га тайинланган.
Суднинг ажрими даъвогарга гибрид почта хизмати орқали етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши
ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши
ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг
170-моддасининг
иккинчи
қисмига
кўра,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади, иш ҳужжатларида
даъвогарнинг ишни унинг вакили иштирокисиз кўриш тўғрисидаги
аризаси мавжуд эмас.
Демак процессуал қонун талаблари асосида ўзи кўрсатган манзил
бўйича суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис даъво кўрмасдан
қолдирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддаси 2-бандига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, ИПК 118-моддасига кўра олдиндан тўланган
435 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 118, 128, 195,
196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишдан олдиндан тўланган 435 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати *** зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
***