← Назад
Решение #2850478 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10297-сонли иш
судья: ***
БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Боғот тумани
2025 йил 7 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья *** раислигида,
судья ёрдамчиси *** котиблигида, даъвогар вакили (2025 йил 04 январь кунги
№04-08/17-сонли ишончномага асосан) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***
даъвогар “***” АЖнинг манфаатида жавобгар “***дан *** сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси
“***” АЖнинг манфаатида Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “***дан *** сўм ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Аниқланишича,
Боғот
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-2203-2508/8970-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 7 октябрдаги хал
қилув қарорига асосан жавобгар “*** тўловга қобилиятсиз деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда унга тугатиш бошқарувчиси этиб
суд бошқарувчиси Джуманиёзов Умидбек Рўзмаматович тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 12-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга
ҳақли эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддаси 2-бандига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 808 221,6
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 195, 196-моддаларини қўллаб,
суд
а ж р и м қи л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** даъвогар “***” АЖнинг
манфаатида киритилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “***дан республика бюджетига 808 221,6 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
***