← Назад
Решение #2850487 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
********
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ******** раислигида,
судья ёрдамчиси ********котиблигида, даъвогар вакили ********(********
ишончномага асосан), жавобгар вакили ********(********сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар «********» акциядорлик жамияти
тугатиш комиссиясининг жавобгар «********» масъулияти чекланган
жамиятидан ********сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«********» акциядорлик жамияти тугатиш комиссияси (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили низо юзасидан тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили низо юзасидан тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 53 -бандига кўра, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдиради. ИПК 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан профессионал медиатор ******** кўмагида 2025 йил 6
ноябрда медиатив келишув тузилган.
Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд ушбу даъво бўйича тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилганлиги
учун мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвогар
томонидан ********сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга
олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 118, 128,
129, 170, 131 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажримқилди:
Даъвогар «********» акциядорлик жамияти тугатиш комиссиясининг
жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан ********сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ********сўм почта харажати тўланганлиги
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Давлат божи
ундирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********