Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/5450 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dc1b2d89-8623-4b66-a343-9f3de0c7e9d7 Claim ID PDF Hash e007427f4011a977... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/5450-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 07 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар “А” акциядорлик жамияти вакили А (2025 йил 29 июлдаги 32-01-6/7263-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б (2025 йил 22 сентябрдаги №01/6-5/697-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар Б ҳисобидан 196 557 330,15 сўм табиий газ қарздорлиги ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, ведиконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризада, “А” газ таъминоти филиали(кейинги ўринларда – етказиб берувчи ва(ёки) таъминотчи) ва Б (кейинги ўринларда – жавобгар ва(ёки) истеъмолчи) ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномалари” тузилган, унга кўра, етказиб берувчи истеъмолчига табиий газ етказиб бериши, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ ҳақини кейинги ойнинг 10 санасигача тўлаш мажбуриятини олган. 2024 йил март ойидан буён етказиб берилган табиий газ учун тўлов тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарга 196 557 330 сўм қарздорлик шаклланган. Етказиб берувчи томонидан етказиб берилган табиий газ учун электрон ҳисоб-варақ фактура тақдим этилган бўлса-да. Жавобгар томонидан сабабини кўрсатмасдан рад этилган. Етказиб берилган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгарга бир неча маротаба талабномалар жўнатилган, бироқ жўнатилган талабнома жавобсиз қолдирилганлиги ҳақида важлари билан “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 196 557 330,15 сўм табиий газ қарздорлиги ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатларини ундириб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси(кейинги ўринларда — ғазначилик бошқармаси) ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (кейинги ўринларда — молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган молия бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 128,170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни молия бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида видеконференцалоқа режими орқали иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан ҳужжатлар талаб қилинмаганлиги ва кўздан кечириш учун келишмаганлигини, даъвогар томонидан амалга оширилган тўловлар ҳисобга олинмаганлигини, барча ҳужжатлар ҳисобчида эканлигини маълум қилиб, муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, етказиб берувчи ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 2022 йил 25 июлда тузилган №532-4-67-ХТ/2023-сонли шартнома (кейинги ўринларда –шартнома) ва 2023 йил 28 сентябрдаги №1830220061-сонли қўшимча келишувдан тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериши, истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақ-фактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалаши белгиланган. Истеъмолчи томонидан 2024 йил март ойидан буён етказиб берилган табиий газ учун 196 557 330 сўм қарздорлик қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ учун жавобгарга Did .uz( umihg.uz)электрон тизими орқали ҚҚС билан биргаликда жами қиймати196 557 330,15сўмлик табиий газ етказиб берилганлиги юзасидан ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактураларни сабаби кўрсатилган ҳолда рад этмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида, Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Жавобгар даъвогар олдида 2025 йил 22 май ҳолатига етказиб берилган табиий газ учун муддати ўтган 196 557 330,15 сўм қарздорликни ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида талабнома юборилган, лекин жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросиз қолдириб, истеъмол қилинган табиий газ учун 196 557 330,15 сўм тўловни амалга оширмай келган. Жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома бўйича жами 196 557 330,15 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ҳамда суд мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтиришлари каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қолаверса, жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ учун 196 557 330,15 сўм қарздорлик ҳолати фактини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бошқармаси мутахассиси М.Зикровнинг 2025 йил 06 ноябрдаги хулосаси билан ҳам инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 196 557 330,15 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб, қаноатлантирилганлиги сабабли 196 557 330,15 сўм қарзни ундириш қисми бўйича (196 557 330,15 х 2%=3 931 146,6)3 931 146,6 сўм давлат божини ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларини ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750,сўм суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 116, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Б ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига 196 557 330,15 сўм табиий газ ҳақи ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Б ҳисобидан Давлат бюджетига 3 931 146,60 сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм суд ҳаражатларини ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов