← Назад
Решение #2850518 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
********
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ********раислигида, судья
ёрдамчиси ********котиблигида, даъвогар вакили ********(2025 йил
********-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар «********»
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «********» масъулияти
чекланган жамиятидан ********сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«********» масъулияти чекланган жамияти Боғот туманлараро
иқтисодий судининг ********июлдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш
бошқарувчиси этиб Рахимов Мақсуд Балтабаевич тайинланган.
Тугатиш иши жараёнида «********» масъулияти чекланган жамияти
томонидан «********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобига ўтказилган
********сўм молиявий ёрдам суммаси қайтарилмасдан қолганлиги
аниқланган.
Тугатувчи бошқарувчи томонидан «********» масъулияти чекланган
жамиятига талабнома юборилиб, ўтказилган пул маблағларини тугатиш
ҳисоб-рақамига қайтариш сўралган.
Бироқ, юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган. Шу боис, «********» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
********сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129,
170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жамиятни тугатиш жараёнида «********» масъулияти чекланган жамиятига
********сўм молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилганлигини, бироқ ушбу
ўтказилган молиявий ёрдам пули қайтарилмаганлиги аниқланганлигини
маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
(бундан бун матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 732-моддасига асосан,
қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни
мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиббўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили,
сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «********» масъулияти
чекланган жамияти томонидан «********» масъулияти чекланган жамиятига
2023 йил 9 февралда ********сўм, 2023 йил 10 февралда ********сўм жами
********сўм ўтказиб берилган ва тўлов топшириқномасининг мақсадида
“вақтинчалик молиявий ёрдам ўтказилди” деб белгиланган.
«********» масъулияти чекланган жамияти номига «********»
масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган ва бу ўзгартиришлар 2024
йил 28 августда давлат рўйхатидан ўтказилган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ********сўм
молиявий ёрдам қайтарилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ********сўм асосий
қарз ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан Республика бюджетига ********сўм давлат божи ундиришни,
даъвогар томонидан тўланган ********сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. «********»
масъулияти чекланган жамиятидан «********» масъулияти чекланган
жамияти фойдасига ********сўм асосий қарз ва ********сўм почта
харажати ундирилсин.
«********» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
********сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин..
Судья
********