← Назад
Решение #2850527 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12506-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 7 ноябрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Qqqq” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Wwww” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 503 418 847 сўм асосий қарз ва
249 695 748 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
даъвогар вакили Ш.Эрматов (2025 йил 17 сентябрдаги 7-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Х.Уразхолов (2025 йил 28 августдаги ишончнома
асосида)
иштирокида,
Фориш
туман
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Qqqq” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) ва “Wwww” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
29 апрелда 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг умумий қиймати 1 000 000 000 сўмни ташкил қилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар ҳар хил турдаги метал маҳсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 503 418 847 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 503 418 847 сўм асосий қарз ва 249 695 748 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар маҳсулотлар учун тўловларни
амалга оширмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлиги, шу пайтга қадар бошқа тўловлар амалга оширилмаганлиги боис
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарга маҳсулотлар
учун нақд пул берилганлиги, даъвогар томонидан қўшимча ҳужжатлар
(накладной) тақдим қилинмаганлиги, ҳисобварақ-фактура тасдиқланганлиги,
бироқ
ҳисоб-фактура
сохталаштирилганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 29 апрелда 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар ҳар хил турдаги метал маҳсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 30 апрелдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактура
ҳамда 2025 йил 30 апрелдаги 7/1-сонли товар-транспорт юк хатига асосан жами
503 418 847 миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаган ҳолда 503 418 847 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келишига
сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК”
деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли даъвонинг
асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 249 695 748 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат
қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек
жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 37 454 362 сўм
пеняни ундиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 503 418 847 сўм асосий қарздор, 37 454 362
сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига
15 062 292 сўм давлта божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Qqqq” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“Wwww” масъулияти чекланган жамиятидан 503 418 847
сўм асосий қарздор, 37 454 362 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Wwww” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 15 062 292 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Di m nd lu
077” масъулияти чекланган жамиятидан
103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов