← Назад
Решение #2850534 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| бандида ИПК | 163 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
5 837 символов
4-1202-2501/5256-сонли иш
А Ж Р И М
(Кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ховос тумани
2025 йил 07 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзмиллийбанк» акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгарлар «Guli m d l r dun si» ҳамда жавобгар
«Bizn s-st r 009» масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида 02.02.2022 йилда
имзоланган №1/2022-сонли кўчмас мулк обьектини юридик шахсларнинг устав
жамғармасига улуш сифатида бериш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш бўйича даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
Б.Абдурахмонов (24.04.2025 йилдаги №01-1281/14-сонли ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар «Guli m d l r dun si» ҳамда жавобгар «Bizn sst r 009» масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида 02.02.2022 йилда
имзоланган №1/2022-сонли кўчмас мулк обьектини юридик шахсларнинг устав
жамғармасига улуш сифатида бериш тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга жавобгар билан медиатив келишувга
эришганликлари ва низо медиатив келишув асосида ҳал қилинганлигини
билдириб, ҳужжатларни тақдим қилиб, ишни медиатив келишув асосида
тамомлашни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127-128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Судга тақим этилган, Рисқулов Олимжон Абдуназарович медиаторлигида
2025 йил 05 ноябрда имзоланган медиатив келишувда жавобгар кредит
шартномаси бўйича кредит қарздорлигини 01.12.2026 йилгача тўлиқ сўндириш,
02.02.2022 йилда имзоланган кўчмас мулк обьектини юридик шахсларнинг устав
жамғармасига улуш сифатида бериш тўғрисидаги 1/2022-сонли шартноманинг
ҳақиқийлигини тарафлар тан олишлари билан низо мемедиатив келишув асосида
ҳал этилганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўриши, уларга
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга
кўмаклашиши, 131-моддасида тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкинлиги, келишув битими ёки медиатив келишув
даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги, келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
№13-сонли Қарорининг 32-бандида ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўриши, судлар
низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими ёки медиатив
келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозимлиги, низони
келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш имконияти ишни
суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд муҳокамаси жараёнида
ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатлари, медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш тўғрисида битим ва медиатив келишувларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра, ишни тарафларнинг профессионал медиатор иштирокида
эришилган медиатив келишувлари асосида тамомлашни ва даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 107-моддаси 1-қисми, 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, 1-қисми, тўққизинчи бандида агар
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги
кўрсатилган.
Қонунга кўра, Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида иқтисодий
судларга даъво ариза киритишда давлат божи тўловидан озод этилганлиги
сабабли судга даъво киритилишида давлат божи тўланмаган ва ишни медиатив
келишув асосида тамомлаш натижасида қайтариш лозим бўлган давлат божи
мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатда суд, тарафларнинг низо бўйича ўзаро медиатив келишувга
эришганликларини инобатга олиб, ишни медиатив келишув асосида тамомлашни
ва шу сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, кўрмасдан қолдириш
натижаси бўйича давлат божи тўловини “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси, 1-қисми, тўққизинчи банди асосида ундирувсиз қолдиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра,ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 130-131 ва 195-197-моддаларига асосланиб, суд
ажрим
қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгарлар «Guli m d l r dun si» ҳамда жавобгар «Bizn s-st r 009»
масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида 02.02.2022 йилда имзоланган
№1/2022-сонли кўчмас мулк обьектини юридик шахсларнинг устав
жамғармасига улуш сифатида бериш бўйича шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Даъвогар «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажати инобатга олинсин.
Ажрим устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев