← Назад
Решение #2850543 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 36 | — | law | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 127 символов
4-1204-2501/1527-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - А.Олламов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚА Р О Р И
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар Б.Исаков ва
И.Матмуратовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим
прокурори Ж.Соипов, “Руқия она даласи” фермер хўжалиги раҳбари
Ш.Эгамбердиев, Оқолтин туман ҳокимлиги вакили М.Салиев (2025 йил 21
октябрдаги 05-1/11-107-сонли ишончнома) ҳамда Оқолтин туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов (2025 йил 18 мартдаги 05-07/07-2536сонли ишончнома)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Руқия она
даласи” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан биргаликда, вилоят судининг биносида, очик суд
мажлисида кўриб чииб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Оқолтин туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Руқия она даласи”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) билан 2019
йил 15 ноябрда тузилган 276-сонли Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади)нинг 2025 йил 28 февралдаги ажримига
асосан Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ҳамда Оқолтин туман солиқ инспекцияси, Оқолтин туман деҳкон, фермер ва
томорқа ер эгалари кенгаши ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят
бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво ариза қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 15 ноябрда
тузилган 276-сонли Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган.
Жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта ҳаражати ундирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда Оқолтин
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда кўрсатилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Даъвогар ва учинчи шахс Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими
вакиллари кассация шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, шикоятни
рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Прокурор суд мажлисида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантириш
ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд
ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, туман ҳокимининг 2018 йил 28 январдаги 419сонли қарорига асосан жавобгар - фермер хўжалиги ташкил этилиб, 2019 йил
15 ноябрь куни тарафлар ўртасида 276-сонли ижара шартномаси (кейинги
ўринларда - Ижара шартномаси) тузилган. Ижара шартномасига асосан
жавобгарга 83.1 гектар ер участкаси ижарага берилган.
Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Маматкулов, бўлим
шуъба бошлиғи О.Ҳақимов, У.Носир ҳудудига бириктирилган вакил
У.Чилбоевлар томонидан жавобгар раҳбари Ш.Эгамбердиевнинг иштирокида
2024 йил 29 июль куни Оқолтин тумани У.Носир СИУ ҳудудида фаолият олиб
бораётган жавобгар томонидан 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги
мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024йил ҳосили учун Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
тўғрисида”ги 54-9-0-р/24-сонли қарори талабларига зид равишда 2 гектар
чигит, 1 гектар сабзавот, 1 гектар картошка, 2 гектар дуккакли экинлар ўрнига
6.61 гектарга ноқонуний равишда полиз экинлари экилганлиги ҳолатлари
аниқланган ва бу ҳакда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 6 февраль куни тарафлар
ўртасида тузилган ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тўғрисидаги ёзма равишда таклиф хати юборилган.
Ушбу таклиф хатига жавобгар 2025 йилнинг 7 февраль куни жавоб бериб,
унда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифни рад этишини
маълум қилган.
Шу боис, даъвогар юқоридаги ва жавобгарнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан қарздорлиги 191 541 575,96 сўм эканлиги, шундан ер солиғи 59
979 250,20 сўмни ташкил этилганлиги асослари билан судга даъво аризаси
2
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги ижара шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларни исботламасдан, тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси шартлари
ва ерга оид қонунчилик талабларини нотўғри талқин қилиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Даъвогарнинг даъво аризасига илова қилинган 2024 йил 1 апрелдаги
“Оқолтин туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари ва 2024-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона
жойлаштириш тўғрисида”ги 54-9-0-р/24-сонли қарори иловасида жавобгарга
экинларни жойлаштириш кўрсатилмаган бўлиб, кейинчалик кассация
инстанцияси судига даъвогар томонидан тақдим этилган қишлоқ хўжалиги
экинларини жойлаштириш прогноз кўрсаткичларида эса жавобгарга 27,11 га
ер майдонига ғўза экинларини экиш кўрсатилган.
Бироқ, даъвогарнинг 2024 йил учун пахта (ғўза) экинларини
жойлаштириш ер майдонлари тўғрисида маълумотномага (“ r
gr ”
)
кўра, жавобгарга 2024 йил ҳосили учун пахта (ғўза) экинлари 1 та контурда
жами 25.96 га майдонларга жойлаштирилиши белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
24 августдаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман
(Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш
бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини
www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон
қилиниши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2024 йили ғўза экинлари 25.11 га майдони экилган
бўлиб, ушбу пахта ҳосилини етиштириш учун АТБ “Агробанк” Оқолтин
филиалидан айнан 25.96 га майдонга 62.290 тонна пахта хомашёси учун 485
862 000 сўм кредит ажратилган.
Мазкур ҳолат АТБ “Агробанк” Оқолтин филиалининг 2025 йил 27
октябрдаги 262/10-сонли маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Тарафлар ўртасидаги муносабатлар, улар томонидан тузилган ижара
шартномаси билан тартибга солиниб, ушбу шартноманинг 17-бандида фермер хўжалиги тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда; - ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда; ер
белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари
учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик
экинлари экилганда; - самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг
айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр
баҳосидан кам миқдорда ҳосил олганда, - ерларнинг экологик халати Ижарага
олувчининг айби билан ёмонлашганда; - ер участкаси давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб куйилганда; - агар фермер
хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб
чикариш-хўжалик фаолиятига киришмаса ижара шартномаси бекор қилиниши
мумкинлиги назарда тутилган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (кейинги ўринларда “Ер
кодекси” деб юритилади) нинг 36-моддасида, бутун ер участкасига ёки унинг
бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилиниши асослари белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан ижара шартномасини бекор қилиш учун
келтирилган асослар, яъни 2024 йил 29 июлда расмийлаштирилган
далолатнома (маълумотнома)даги ҳолатлар ўз тасдиғини топмади ва ижара
шартномасини бекор қилиш учун шартномада ҳамда Ер кодексида келтирилиб
ўтилган асослар мавжуд эмас.
Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
тартибини белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.01.2013 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг
ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низоми
(кейинги матнларда “Низом” деб юритилади)нинг 12-25- бандларида фермер
хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик
фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби
белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан ушбу Низом талабларига лозим даражада
риоя қилинмаган.
Жумладан, Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур
Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва
материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборилиши кўрсатилган.
Бироқ, жавобгарда аниқланган ҳолатлари юзасидан тузилган далолатнома
(маълумотнома) 2024 йил 29 июлда расмийлаштирилганлигига қарамасдан,
даъвогар (туман ҳокимининг ўринбосари - туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
бошлиги) 2025 йил 20 январда Халқ депутатлари Оқолтин туман кенгашига
ижара шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун тақдимнома
юборган.
Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча
ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб
4
чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси
ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун
Комиссияга юборилади.
Халқ депутатлари Оқолтин туман кенгаши томонидан 2025 йил 5
февралдаги УП-6-13-9-122-К/25-сонли қарори билан тақдимнома бўйича
таклиф маъқулланиб, судга даъво ариза киритиш тавсия қилинган.
Бироқ, Оқолтин тумани фермерлар кенгашининг ижара шартномасини
суд орқали бекор қилиш юзасидан 06/25-сонли хулосаси 2025 йил 15 январда
даъвогарга берилган. Яъни, фермер кенгашининг хулосаси тақдимнома
чиқарилмасдан берилган.
Юқоридаги ҳолатлар эса даъвогар томонидан Низом талаблари бузилган
ҳолда амалга оширилганлигидан далолат беради.
Қолаверса, даъвогар томонидан ижара шартномасини бекор қилиш учун
асос сифатида жавобгарнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
қарздорлиги 191 541575,96 сўм эканлиги, шундан ер солиғи 59 979 250,20
сўмни ташкил этилганлиги кўрсатилган.
Ер кодекси 36-моддасининг 9-бандида, қонунчиликда белгиланган
муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган
муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши кўрсатилган.
Бироқ, даъво ариза судга берилганда жавобгарнинг ер солиғидан 51 308
800,55 сўм ва 7 599 121,89 сўм пеня қарздорлиги мавжуд булса-да, жавобгар
ер солиқини мунтазам равишда тўланмай келганлиги халати мавжуд эмас.
Қолаверса, ушбу ер солиқи қарздорлиги иш ҳужжатларидаги солиқ
органининг 12.02.2025 йилдаги солиштирма далолатномасига кўра мавжуд
эмас.
Ижара шартномасининг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган
ҳар қандай қонун бузилиши шартноманинг бекор қилишига сабаб бўлмаслиги
белгиланган.
Гарчи, жавобгар раҳбари юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2024 йил
5 августдаги қарор билан маъмурий жазога тортилган булса-да, бироқ, мазкур
ишни куриш жараёнида аниқланган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади,
Қолаверса, даъвогар томонидан ижара шартномасини бекор қилиш учун асос
қилиб кўрсатилган ҳолатлар тегишли ҳужжатлар исботлаб берилмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган.
Қолаверса, ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмида ҳеч қандай далил суд
учун олдиндан белгилаб куйилган кучга эга эмаслиги белгиланган. Ушбу
ҳолатда судлов ҳайъати Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси томонидан 2024 йил 5 августдаги қарорини номақбул далил деб
ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни эътибордан
четда қолдириб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Бинобарин, ИПКнинг 301-моддасида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши
назарда тутилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги
эътиборга олиниб, кассация шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида
ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни биринчи инстанцияси судида
кўриш билан боғлиқ 3 750 000 сўм давлат божини даъвогардан Республика
бюджетига, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ жавобгар
томонидан тўланган 1 875 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта
харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 301-303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
К а р о р қ и л а д и:
даласи” фермер хўжалигининг
“Руқия она
кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Оқолтин туман ҳокимлигининг “Руқия она даласи” фермер хўжалиги
билан 2019 йил 15 ноябрда тузилган 276-сонли Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
Оқолтин туман ҳокимлиги ҳисобидан “Руқия она даласи” фермер
хўжалиги фойдасига 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Оқолтин туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 3 750 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик килувчи
А.Сувонқулов
6
хайъат аъзолари
Б.Исаков
И.Матмуратов