← Назад
Решение #2850544 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 126 | — | code_article | |
| кодекси | 126 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 132 | — | code_article | |
| бандида ФК | 947 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2501/62213-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Асатов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - С.Жакеев
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Навоий шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Т.Қаххоровнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Н.Умаров
ва
С.Жакеевлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Ж.***
(2025 йил 2 июлдаги ишончномага асосан) ва О.*** (ишончномасиз),
жавобгар *** МЧЖ вакили А.*** (2025 йил 16 январдаги 5-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, “***” акциядорлик жамиятининг
жавобгарлар АТ “***”, унинг Жиззах вилоят филиали ва “***” МЧЖга
нисбатан даъво аризаси бўйича Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни Навоий вилоят суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар АТ “***” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади),
унинг Жиззах вилоят филиали ва “***” МЧЖ (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади)лар ўртасида 2024 йил 29 март куни
тузилган 13-01-38/0000093-2024-сонли суғурта шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисига тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар судга
келмади. Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 274-моддасига асосланиб, уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати иш бўйича жавобгарларнинг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб,
2
қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 мартда “кредит
қайтармаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги 13-01-38/0000093-2024сонли суғурта шартномаси тузилган. Шартномани даъвогарнинг Жиззах
вилоят филиали бошлиғи Б. *** имзолаган ва суғурта полиси тақдим
этилган.
Ушбу битим кейинчалик 2024 йил 3 апрель куни 6-1/05-264-сонли
хат билан даъвогар бошқарув раиси Ф. *** томонидан маъқулланган.
Қўшимча жавобгар томонидан 2024 йил 16 май куни 111977-сонли
тўлов топшириқномаси билан 1.208.673.000 сўм суғурта мукофоти тўлаб
берилган ва ушбу ҳолат даъвогарнинг сайтида тасдиқланган.
Биринчи инстанция суди, даъвогарнинг ипотека шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини, мазкур ҳолатларни
инобатга олган ҳолда асосли ва тўғри рад этган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома
билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан
ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин
бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш
пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб
кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган
ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим
чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли қарорининг
17-бандида Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра, агар шахснинг
битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари
унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб
қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб
турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб
қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу
чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф
мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги
исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор
бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим
кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг
даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, Фуқаролик
3
кодексининг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони
қаноатлантириш рад этилади.
Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор
шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, Фуқаролик кодексининг
126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари
қўлланилмайди.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича
бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, Фуқаролик кодексининг
126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Фуқаролик кодексининг 132-моддасида вакил қилинмаган шахс
томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари
чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик
маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга
келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган
шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи
ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг
кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
битимга айлантиради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
29.11.2017 йилдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 45-сонли Қарорининг 7-бандида ФКнинг
947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган
пайтдан кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал
қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса,
суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта
ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
Булардан кўринади-ки, битимдаги иккинчи тараф мазкур
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган
ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган
шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкинлиги, битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул
қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай
битим маъқулланган ҳисобланишини, битим тузишга ваколат берган шахс
томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан
бошлаб ҳақиқий битимга айлантирилишини англатади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддаси биринчи бандига
кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
4
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, судлов ҳайъати суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига
юклаб улар тўланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий суд
депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодекси 118 ва
278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қарор қилди:
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, “***” акциядорлик жамиятининг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“***” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд
депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Навоий вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Т.Қаҳҳоров
судьялар:
Н.Умаров
С.Жакеев