Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/8277 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fcfb1ffd-cfb8-46a3-a87e-808be67a5c98 Claim ID PDF Hash 167c234a6a6fa74b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
нинг 21-моддаси нинг 21 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****1-2501/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясудида ишникўргансудья- **** Кассацияинстанциясисудида маърузачи судья- **** ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар ****5йил7 ноябрь Жиззахвилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати****раислигида, ҳайъат аъзолари *** ва ***вдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ****нингкотиблигида,аризачи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясинингжавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан ****.****.**** сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинганЖиззах туманлараро иқтисодий судининг**** йил 14 августдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар“**** ****”фермер хўжалигитомонидан берилганкассацияшикоятиниаризачи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси вакили *** (**** йил 14 октябрдаги ****-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар “***” фермер хўжалиги вакиллари **** (раҳбар), **** (**** йил 29 октябрдаги 46-сонли адвокатлик ордерига асосан) иштирокидаЖиззах вилоят суди биносида, очиқ суд ****муҳокамасида кўрибчиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги**** йил 2 июндаги ПҚ-****-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган **** талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилган. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солишсоҳасида назорат инспекцияси(кейинги ўринларда аризачи деб юритилади)Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг **** йил 22 майдаги ****-сонли текширишкодига асосан **** йил 22 майдаги буйруғига асосан “F ruz B g im” фермер 1 хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дақонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидандавлат назораттекширувиўтказилган. Аризачи томонидан ўтказилгандавлат назораттекширув бўйича****5йил 28 майдатузилган далолатномага кўра, жавобгар томонидан **** йил 6 майдаги ****-сонли синов баённомасига мувофиқ, “C b lt” русумли давлат **** 25 Е **** КА бўлган автотранспорт машинасининг S G газ балони Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 11 ноябрдаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт газлари ёки дизельва газсимон ёқилғи аралашмасида ишловчи автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг (кейинги ўринларда Регламент деб юритилади) 4-бўлим, 10-бандига асосан автотранспорт воситаларига газбалон жиҳозини ўрнатиш жараёнида топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини шакллантириш ва автотранспорт воситасинибуюртмачигақайтариш кўрсатиб ўтилишига қарамасдан, ушбу синовлар ўтказилмаганлиги, бу билан техник Регламентнинг 10-банди талаби ****лиги аниқланган. Ушбу далолатнома “***” фермер хўжалиги раҳбари **** томонидан имзоланиб, мухр билан тасдиқланган. Шунингдек, аризачи томонидан жавобгарга ****5йил27 майда ****-сонли ва ****5йил 28 майда154-сонли ёзма кўрсатмаларюборилиб, қонунбузилиш ҳолатларинибартараф этиш чораларини кўриш сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича чора-тадбирларкўрилмаган ёки бошқа бирор-бир тарзда йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилинмаган. Натижада,аризачи судгаариза биланмурожаат қилиб,аризадажавобгарга нисбатанунга қарашли синаш лабараторияси томонидан маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш **** амалга оширилган синаш натижаларининг нотўғри **** этилганлиги ва холисликни таъминламаслиги аниқланганлиги баён этилиб, Ўзбекистон Республикаси “Технк жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида, яъни ****.****.**** сўм миқдорида молиявий жарима қўллашнисўраган. Биринчи инстанция судининг ****5йил14 августдагиҳал қилув қарори билан ариза талабитўлиққаноатлантирилиб, жавобгар“**** ****”фермер хўжалигига нисбатан 112.****.****сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган молиявий жариманиундириш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигинингТехник жиҳатдан тартибга солишсоҳасиданазорат инспекциясизиммасига юклатилган. Мазкур иш юзасидан қабул қилинган суднинг ҳал қилув қароридан жавобгар норози бўлиб, судга кассация шикояти билан мурожаат қилган.Кассацияшикоятида Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ****5йил 14 августдагиҳал қилув қарорини бекор қилиб, ариза талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд ****муҳокамасидаиштирок этган жавобгар вакилларитушунтириш бериб,кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, текширишда ўтиб кетган ҳолатларкўриб чиқилганлигини, текшириш ноқонунийўтказилганлигини, текшириш **** фермер хўжалиги белгиланган тартибда 2 огоҳлантирилмаганлигини, текшириш **** ёзма шаклда хабардор қилиши шартлигини,газ балонининг синов сертификати мавжудлигини, фермер хўжалигининг молиявий ҳолати суд томонидан эътиборсиз қолдирилганлигини таъкидлашиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризачининг аризасини рад этиш **** янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд **** муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,жавобгарнингкассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,жавобгар томонидантехникРегламент талаблари бузилганлигини таъкидлаб,биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб,тарафларвакилларининг тушунтиришларинитинглаб,кассацияшикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,кассацияшикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республкаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПКдеб юритилади)нинг ****-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ****. Жавобгарнинг кассация шикоятида текширишда ўтиб кетган ҳолатларкўриб чиқилганлиги, текшириш ноқонуний ўтказилганлиги, текшириш **** фермер хўжалиги белгиланган тартибда огоҳлантирилмаганлиги, текшириш **** ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги, газ балонининг синов сертификати мавжудлиги, фермер хўжалигининг молиявий ҳолати суд томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги **** **** келтирилган.Судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу **** билан келишиб бўлмайди. Хусусан, иш ҳужжатлариданва суд муҳокамасидааниқланишича,Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг **** йил 22 майдаги ****-сонли текшириш кодига асосанЎзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг**** йил 22 майдаги буйруғига асосанаризачи томониданжавобгар“F ruz B g im” фермер хўжалигидатехник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратитекширувиўтказилган. Ўтказилган текширувда, жавобгар томонидан **** йил 6 майдаги ****сонли синов баённомасига мувофиқ, “C b lt” русумли давлат **** 25 Е **** КА бўлган автотранспорт машинасининг S G газ балони Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 11 ноябрдаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт газлари ёки дизельва газсимон ёқилғи аралашмасида ишловчи автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техникРегламентнинг 4-бўлим, 10-бандига асосан автотранспорт воситаларига газбалон жиҳозини ўрнатишжараёнида топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини шакллантириш ва автотранспорт 3 воситасинибуюртмачигақайтариш кўрсатиб ўтилишига қарамасдан, ушбу синовлар ўтказилмаганлиги ва Регламентнинг 10-банди талабларибузилганлигианиқланган. Шунингдек, Регламентнинг 6-бўлими 54-бандига асосан **** газбалон жиҳози ўрнатилган ҳар бир автотранспорт воситаси, биринчи ишлаб чиқариш (қайта жиҳозлаш) натижалари, қуйидаги **** синовдан ўтказилиши лозим: газбалон жиҳози тизимининг агрегат ва бўғимларини уланишини герметиклиги ва ишончлилигини баҳолаш (опресовка); оғирлик кўрсаткичлари ва унинг ўқлар бўйича ****, габарит ўлчовлари O`zDSt ****:**** “Механик транспорт воситалари, Оғирлик ва ўлчовлари, Техник талаблар ва синаш усуллари” талабларига мос келишини аниқлаш белгилаб қўйилган.Аммо,ушбу синовлар жавобгар томонидан ўтказилмаган,бу билан Регламентнинг54бандинингталаблари бузилган. Бундан ташқари, техникРегламентнинг83-бандиталаби бўйича ташқи кўрикдан ўтказилганS G газбаллонларинитехникРегламентнинг84бандиталабига кўра,**** вазни аниқланмаган холда синовдан ўтказилган.Бу билан Регламентнинг83ва84-бандларитаблари бузилган. Автотранспортвоситалари қайта жиҳозлангандан сўнггазбилан таъминлаш тизимларини герметиклик ва ишончлиликка синов ўтказишда,синов натижаларини расмийлаштириш учун муҳрланган ва тикилган синов натижаларини расмийлаштириш журнали юритилмаган ҳамда ташкилотнинг расмийвеб-сайтига киритилмаган.Бу билан Регламентнинг81ва ****-бандларининг талаблари бузилган. Ушбу автотранспортвоситасига ўрнатилган темирметан газ баллонускунаси ҳеч қандай синовлардан ўтказилмасдан, яъни сув босимида ва бошқа синовлар ўтказилмасдан синов далолатномаси расмийлаштириб берилган. Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 21-моддасига асосан мувофиқликни баҳолаш маҳсулотнинг, ишлаб чиқариш жараёнларининг, хизматларнинг, менежмент тизимларининг, ходимларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга доир фаолиятидир.Мувофиқликни баҳолаш органи мувофиқликни баҳолаш тартиб таомилларини **** юридик шахсдир. Мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомили техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлардагитегишли талабларга риоя этилишини аниқлаш **** тўғридан-тўғриёки билвосита қўлланиладиган тартиб таомилдир.Намуналар олиш, синаш ва текшириш, мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек уларнинг **** мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари жумласига киради. Қонуннинг 47-моддасига биноан, Синаш лабараторияси томонидан маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш **** амалга оширилган синаш натижаларининг нотўғри **** этилганлиги ва холисликни таъминламаслиги аниқланганда-базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкция қўллаш белгилаб қўйилган. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги **** йил 13 сентябрдаги ПҚ-****-сонли Қарори билан тасдиқланган“Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига кўра, Назорат қилувчи орган “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши **** қонунчиликда белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси (агар электрон шаклда хабардор этишнинг техник имконияти мавжуд бўлмаса) орқали хабардор қилади.Тадбиркорлик субъекти Ахборот тизими ёки почта алоқаси орқали юборилган текширув бошланиши **** хабарномани шахсан олмаганлиги текширув ўтказишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан Назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қуйидагилар асосида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ****, давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида олинган маълумотларасосида. Низомнинг24-бандига биноан, текширув билан тадбиркорлик субъектининг бевосита текширув предмети билан боғлиқ бўлган фаолият даври қамраб олинади.Бунда:текширув ўтказиш **** олдинги уч календарь йилдан кўп бўлмаган муддатдаги фаолият қамраб олиниши мумкин. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг **** йил 9 июндаги қарори билан “F ruz B g im” фермер хўжалиги раҳбари **** Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ****-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий жазо тайинланган. ИПКнинг 66-моддасига кўра,иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар **** маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.Бундай маълумотларашёвий,ёзма ва**** далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, жавобгарга нисбатан 112.****.****сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачизиммасига юклаш**** қонунийва асослитўхтамга келган. Шунингдек,кассацияшикоятидадавлатназорат текширувитўғрисидафермер хўжалигихабардор қилинмаганлиги********ларкелтирилган. Ваҳоланки,Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солишсоҳасида назорат инспекциясининг**** йил 22 майдагибуйруғи,текшириш дастурива хабарномажавобгаргатилхат орқали**** 5 этилган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгар вакилининг **** биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди.Шу боис, жавобгарнинг кассация шикоятида ва суд **** муҳокамасида келтирилган **** билан келишиб бўлмайди ва кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. ИПКнинг****-моддаси биринчи қисм 1-бандига кўра,кассацияинстанцияси судикассацияшикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйичаҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****.Ушбу ҳолда ҳал қилув қарори қонунчилик талабларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. ИПКнинг ****-моддасига асосан суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг **** йил 14 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар давлат божитўловиданозод этилганлигини инобатга олишни, ишни кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта **** жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ҳамдаЎзбекистон РеспубликасиИқтисодийпроцессуал кодексининг ****,****, ****, ****, **** ва ****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ****5йил14 августдагиҳал қилув қарори ўзгаришсиз,жавобгар“**** ****”фермер хўжалигинингкассацияшикоятиқаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 6