← Назад
Решение #2850596 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 388 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/5966-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 07 ноябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2025 йил 8 октябрдаги №608-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “А” давлат муассасасининг жавобгар “Б” давлат муассасаси ҳисобидан
149 587 674 сўм асосий қарз ва 74 793 837 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А” давлат муассасаси (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки)
корхона, сотувчи) судга жавобгар “Б” давлат муассасаси (кейинги ўринларда —
жавобгар ва(ёки) сотиб олувчи, харидор)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 149 587 674 сўм асосий
қарз ва 74 793 837 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Жавобгар ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг
вакил (лар)и суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128,170-моддаси талабларига асосан,
жавобгар ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакил (лар)и
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими иштирок этган даъвогар
вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарга
корхонатомонидан иссиқ асфалть ва қурилиш материаллари берилганлигини,
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўмита таркибидаги корхоналарга
махсус мақсадли ҳисоб рақамлардан фойдаланишга рухсат берилганлигини,
корхонада битум ва иссиқ асфалть маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи заводлари
борлигини, шартномалар бўйича пул маблағларини ажратилишида давлат
бюджетига алоқаси йўқлигини, жавобгар бир тизимдаги корхона ҳисобланиши
сабабли, шу кунга қадар берилган маҳсулотлар учун у томонидан бажариладиган
ишлар бўйича ҳисоб китоб қилиб келинганлигини, дебитор қарздорликни
ундириш, камайтириш учун топшириқлар берилганлигини, шу сабабли судга
даъво ариза билан мурожаат қилинганлигини, корхонага тегишли бўлган
транспорт воситалари орқали жавобгарга берилган иссиқ асфалть ва қурилиш
материаллари учун етказиб берилганлигини, жавобгар 149 587 674 сўм
қарздорликни бугунги кунга қадар тўламаганлигини маълум қилиб, даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2021 йил 5 январда
тузилган №2-сонли (асфалть ва қурилиш материаллари етказиб бериш) шартнома
(кейинги ўринларда — шартномалар)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, сотувчи
харидорга хизмат кўрсатадиган Қамаши туман ҳудудидан ўтувчи
умумфойдаланув аҳамиятдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш
ишларини бажаришлари учун зарур бўлган қуйидаги жадвалда келтирилган
маҳсулотни етказиб бериши, харидор эса тўлаши ва қабул қилиб олиш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб
олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар
(техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва
ҳоказолар)ни топшириши шарт.
Шартномани 3.-банди шартларига кўра, харидор сотувчига оладиган
маҳсулот учун сотувчининг ҳисоб рақамига 30 фоиз олдиндан тўловни амалга
оширгандан сўнг, ишончнома асосида ҳисоб варақаси бўйича маҳсулотни
бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори
билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул
қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга Did .uz( umihg.uz) электрон тизими
орқали ҚҚС билан биргаликда шартномада назарда тутилган маҳсулотлар
берилганлиги юзасидан ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Жавобгар даъвогар
томонидан юборилган ҳисобварақ-фактуралар ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул
қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари
ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон
ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон
рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши
шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки
рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд
этилган.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича даъвогардан олинган асфалть ва
қурилиш материаллар учун қисман тўловларини амалга оширган, қолган 149 587
674 сўм тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
149 587 674 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан
жавобгарга огоҳлантириш хатлари(талабнома) юборган, лекин жавобгар
даъвогарнинг ушбу талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 149 587
674 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 149 587 674 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома,
солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар
билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги лозим, бироқ, жавобгар томонидан 149 587 674 сўмлик
маҳсулотлар ҳақи даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини тасдиқловчи
далиллар ва даъво ариза юзасидан ўз талаб ва эътирозларини тақдим этмади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини 149 587
674 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу
талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 74 793 837 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан
фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра, етказиб берилган
товарлар ҳақини ўз вақтида тўланмаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз
миқдорида, бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси хизматлар қийматининг 50
фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги
ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини
бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган.
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида товарларни
уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб
юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб
юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг
кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини
ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
74 793 837 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома ва
қонунчиликка мувофиқ ва даъвода қайд этилган ҳисоб китобларга кўра асосли
деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган
муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 149 587 674 сўм асосий қарзни
кечиктирган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан
келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 74 793 837 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши
жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг
манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 74 793 837 сўм пеня
суммасини камайтириб, пеняни 12 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар ўз талаб, эътирозларини, 149 587 674 сўм асосий
қарздорлик тўланганлиги, харидорнинг молиявий аҳволи тўғрисида далилларни
тақдим қилмади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини
мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан
киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб, қаноатлантирилганлиги сабабли
149 587 674 сўм асосий қарз ва 74 793 837 сўм пеняни ундириш қисми бўйича
(149 587 674+74 793 837=224 381 511 х 2%=4 487 630,22сўм)4 487 630,22 сўм
давлат божини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини
ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103
000 сўм суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 116, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” давлат муассасасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “А” давлат
муассасаси фойдасига 149 587 674 сўм асосий қарз ва 12 000 000 сўм пеня ҳамда
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар “Б” давлат муассасаси ҳисобидан Давлат бюджетига 4 487 630,22
сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
ҳаражатларини ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин..
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов