← Назад
Решение #2850606 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/6872-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси ***нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” АТИБнинг жавобгар
"***" МЧЖ, "***" МЧЖдан солидар тартибда кредит қарздорликларини
ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили * (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари *нинг иштирокида Бухоро туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"***" АТИБ (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "***" МЧЖ, "***" МЧЖ
(матнда “жавобгарлар” деб юритилади)дан солидар тартибда 1.040.469,24
АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарздорлик, 144.840,06 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда 22.203,05 АҚШ доллари пеня, жами
1.207.512,35 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликларини ундириш
ҳамда ундирувни "***" МЧЖга тегишли бўлган Когон тумани Туткунда
МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 29.900 кв.метр, қурилиш ости
майдони 2.925,58 кв.метрдан иборат бино-иншоот ҳамда "***" МЧЖга
тегишли шиша пластик ва пластик қувур ишлаб чиқариш асбоб-ускунасига
бўлган мулк ҳуқуқи ва шиша пластик ва пластик қувур ишлаб чиқариш асбобускунасига қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, қўшимча аризани иш юритишга қабул қлиш ва даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
қўшимча аризани иш юритишга қабул қилишни ҳамда даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар судга даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1.040.469,24 АҚШ доллари муддати
ўтган кредит асосий қарздорлиги, 230.070,02 АҚШ доллари тўлов муддати
ўтган кредит фоизидан қарздорлик, 35.004,81 АҚШ доллари тўлов муддати
ўтган кредит таъни ва фоизига ҳисобланган пеня, жами 1.305.544,07 АҚШ
доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
ИПК 157-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, даъвогар
ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир
вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво
талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан
кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарори 13-бандининг
бешинчи қисмига кўра, суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг
предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул
қилинганлиги суд мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси
баённомасига киритилиши ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида
кўрсатилиши лозим.
Суд, даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириши
қонунчиликка зид эмаслигини ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни
қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “I t k -b nk” АТИБ ҳамда
жавобгар "Sh firk n Su r vt " МЧЖ ўртасида 2018 йил 7 сентябрда №1101сонли кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) имзоланган.
Шартномага асосан 6 йил муддатга, 7 фоиз устама тўлаш шарти билан шиша
пластик ва пластик қувур ишлаб чиқариш асбоб-ускунасини сотиб олиш
мақсадида 5.200.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2025 йил 26 февралдаги 3-сонли кафиллик
шартномасига асосан "***" МЧЖнинг 1.223.937,59 АҚШ доллари
миқдорида кафиллиги қабул қилинган ҳамда нотариал тартибда тасдиқланган
2020 йил 22 июнь санасидаги ипотека шартномасига асосан "***" МЧЖга
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Когон тумани Туткунда МФЙ ҳудудида
жойлашган умумий ер майдони 29.900 кв.метр, қурилиш ости майдони
2.925,58 кв.метрдан иборат (кадастр рақами....) бино-иншоот ҳамда 2019 йил
15 майдаги нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига асосан
"***" МЧЖга тегишли бўлган шиша пластик ва пластик қувур ишлаб
чиқариш асбоб-ускунаси гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига асосан, жавобгар кредит шартномаси ва унинг
иловасида кўрсатилган тўлов графигига мувофиқ асосий қарз ва унга
ҳисобланган фоизларни белгиланган миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини
олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги
мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида кўрсатилган
мажбуриятлар, яъни кредит қарздорлиги жадвал бўйича ўз вақтида
сўндирилмасдан қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар томонидан қарздорликни сўндириш юзасидан жавобгарга бир
неча маротаба оғзаки ва ёзма берилган огоҳлантиришлар эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар кредит қарздорлигини жавобгарлардан солидар
тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотига кўра жавобгар
2025 йил 7 ноябрь куни ҳолатида кредит шартномаси 1.040.469,24 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги, 230.070,02 АҚШ доллари
тўлов муддати ўтган кредит фоизидан қарздорлиги мавжуд эканлиги қайд
этилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини кредит қарздорлигини
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 252-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб
мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар
бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу
билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб
қилишга ҳақли.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Даъвогар томонидан берилган маълумотга кўра, суд мажлиси
кунига қадар даъво талабидаги кредит қарздорлиги бартараф қилинмаган, шу
сабабли суд даъвогарнинг жавобгарлардан солидар тартибда кредит
қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабларини кафиллик чегарасида
қаноатлантиришни лозим топади.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкинлиги қайд этилган.
Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги
талабини муҳокама қилиб, суднинг қарори билан ундирилиши белгиланаётган
суммалар кредит шартномасига асосан тўланиши лозим эканлигини,
тўланмаган ҳолда қарздорлик бўйича ундирув гаров мулкига қаратилиши
мумкинлигини, бу тўғрисида ипотека шартномаси тузилганлигини инобатга
олган ҳолда мазкур даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда ундирувни гаров
мулкларига қаратишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан мажбуриятни бажармаганлиги
сабабли 35.004,81 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, даъвонинг мазкур талабини
қисма қаноатлантиришни, яъни жавобгардан даъвогар фойдасига 7.000 АҚШ
доллари миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини ҳисобга олиб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига
337.827.805,72 (21.04.2025 йил ҳолатида 12.938,20*жами даъво суммасининг
икки фоизи 26.110,88) сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Қўшимча ариза иш юритишга қабул қилинсин. Даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар "***" МЧЖ, "***" МЧЖ (солидар жавобгарлиги
1.223.937,59 АҚШ доллари миқдорида)дан солидар тартибда даъвогар "***"
АТИБ фойдасига 1.040.469,24 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий
қарздорлиги, 230.070,02 АҚШ доллари тўлов муддати ўтган кредит фоизидан
қарздорлик, 7.000 АҚШ доллари тўлов муддати ўтган кредит таъни ва
фоизига ҳисобланган пеня, жами 1.277.539,26 АҚШ доллари ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирувни гаров мулки
бўлган:
- "***" МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Когон тумани
Туткунда МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 29.900 кв.метр,
қурилиш ости майдони 2.925,58 кв.метрдан иборат (кадастр рақами. )
бино-иншоотига "***" МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган шиша
пластик ва пластик қувур ишлаб чиқариш асбоб-ускунасига қаратилсин.
Жавобгар "***" МЧЖдан Республика бюджетига 337.827.805,72 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш), ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят (протест)
келтириш мумкин.
Судья
***