← Назад
Решение #2850609 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
13 543 символов
4-1202-2501/5373-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 07 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов, даъвогар
Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар - “NAFIS NUR
LOGISTIKA” масъулияти чекланган жамиятидан 5 850 118 025 сўм
нобудгарчилик маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогар вакиллари О.Каримов (18.08.2025 йилдаги
02/10-1437-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Эсанов (2025 йил
28 октябрь кунидаги 01-сонли ишончномага асосан), И.Жураев (ишончномасиз),
жавобгар адвокати Р.Нигматов (06.11.2025 йилдаги 220-сонли адвокатлик
ордери асосида), "SIRVILYERLOYIHA" Сирдарё вилояти бўлинмаси вакили
А.Босимов (2025 йил 29 октябрдаги 17-сонли ишончномага асосан), Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (2025 йил
5 ноябрдаги 8100-сон ишончнома асосида), Сирдарё туман хокамлиги вакили
А.Ғайратов (2025 йил 17 октябрдаги 1/11/3834-сонли ишончнома асосида),
“Super Agro Trans” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Ходжиев
(01.11.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида), адвокати Э.Хидиралиев
(07.11.2025 йилдаги 286-сонли адвокатлик ордери асосида), Сирдарё туман
прокурори А.Джайнаровларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни:
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “NAFIS NUR LOGISTIKA”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 5 850 118 025 сўм нобудгарчилик маблағини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида "SIRVILYERLOYIHA" Сирдарё
вилояти бўлинмаси томонидан ҳисобланганлигини, жавобгарга кадастр
ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини билдириб, ишга "SIRVILYERLOYIHA"
Сирдарё вилояти бўлинмаси, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
бошқармасини, Сирдарё туман хокамлиги, Сирдарё вилояти Божхона
бошқармаси ҳамда “Super Agro Trans” масъулияти чекланган жамияти жалб
қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
Сирдарё вилоят божхона бошқармаси суд мажлисига келмади ва вакиллари
иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни Сирдарё вилоят божхона
бошқармаси жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар нисбатан нобудгарчилик тўлови Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПФ-19-сонли қарори асосида
ҳисобланганлигини, жавобгар фойдаланилаётган ер учун ер беришида зарар
ҳисобланганлиги, унга тўлов қилинган қилинмаганлигидан хабари йўқлигини,
ернинг дастлабки эгасига зарар тўлангандан кейин кадастр ҳужжати
шакллантирилиб, ер ажратиш ҳақида ҳокими қарори қабул қилини зарурлигини,
лекин бунга қарамай кадастр ҳужжати тайёрланиб, ер тоифаси ўзгартириб,
кадастр ҳужжати тайёрланганлигини, унинг тайёрланишига Сирдарё туман
ҳокимининг қарори асос бўлганлиги суд мажлисда билганлигини маълум қилиб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, 2021 йил 18 январда олди-сотди шартномасига асосан низоли ер
майдони ва мулкни сотиб олганлигини, унга ушбу ер ва мол-мулкларга бўлган
ҳуқуқи 2021 йил 18 январдан пайдо бўлганлигини, ерни ажратиш ҳақида
даъвогар томонидан Республикага нотўғри таклиф берилиши оқибатида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 июндаги Ф-33-сонли
фармойиши иловасига унга тегишли мулк тўғри киритилганлигини, ерга
дастлабки ер эгаси томонидан нобудгарчилик тўлови тўланганлиги ёки
тўланмаганлигидан хабари бўлмаганлигини, нобудгарчилик тўлови тўлгандан
кейин кадастр ҳужжати қилиниши лозимлигини, мулкининг кадастр ҳужжати
бўлганлиги ва унга нисбатан соиб олишни истисно қиладиган ҳолатлар
бўлмаганлиги учун уни сотиб олганлигини, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз
эканлиги ҳақида важлар келтириб, қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Sirvilyerloyiha” бўлинмаси мутахассиси
А.Босимов бўлинма томонидан суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўлов
суммаси ҳисобланганлигини тушунтириб, даъво суммаси ҳисоб-китобини
тақдим этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судда Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили
жавобгар фойдаланишидаги ер олди-сотди шартномаси орқали ўтганлигини,
унга тегишли ер майдони ҳужжатларда 7 гектарни ташкил этишини билдирди.
Судда Сирдарё туман хокамлиги вакили нобудгарчилик бўйича мулкнинг
дастлабки эгаси “Super Agro Trans” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
зарар ҳисоблаб чиқилганлигини, зарар Сирдарё вилоят ҳокимилигида ташкил
этилган комиссия томонидан ҳисоблаб чиқилганлигини маълум қилди.
Суд мажлисида “Super Agro Trans” масъулияти чекланган жамияти вакили
ва адвокати 2017 йил 21 августда Сирдарё вилоят ҳокимиятининг қишлоқ
хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкасини бериш масалаларини
кўриб чиқиш комиссиясининг баёни билан 238 158 200 сўм нобудгарчилик
тўлови ҳисобланганлигини, шу кундан сўнг Сирдарё туман ҳокимиятининг
2017 йил 1 ноябрда 3194-сонли қарори билан унга Синдаробод СИУ, қуёш
маҳалласи 399-контурдан 7 гектар ер майдони ажратилганлигини, у ерда
қурилиш ишларини бажарганлигини, 2021 йил 18 январда олди-сотди
шартномасига асосан мулк ва қўшимча ер майдонини жавобгарга сотганлигини,
нобудгарчилик тўлови тўланмаганлигини, тўлов амалга оширилмаса ҳам кадастр
ҳужжати тайёрланиб, ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарори
чиққанлигини, туман ҳокими қароридан олдин баённома асосида нобудгарчилик
тўловини тўлаш учун кадастрга борганида тўланиши лозим бўлган ҳисоб рақами
ёпиқ бўлганлигини, тўлов қилинмаса ҳам кадастр ходимлари томонидан кадастр
ҳужжати тайёрланганлигини маълум қилди.
Судда прокурор ёрдамчиси даъво талаби асоссиз бўлганлиги учун уни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб,
прокурор фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризани қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 июндаги
Ф-33-сонли фармойишига асосан жавобгар тасарруфига жами 8.4 гектар
майдони ер фонди тоифаси ўзгартирилган қайд этилган.
Фармойишнинг 2-банди биринчи хат бошида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда
қопланишини кўрсатиб ўтилса-да, жавобгарга ушбу фармойиш қабул
қилинишидан олдин нотариал тартибда расмийлаштирилган 2021 йил
18 январда олди-сотди шартномасига асосан ерга бўлган эгалик ҳуқуқи мавжуд
бўлган.
Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, “Super Agro Trans” масъулияти
чекланган жамиятига низоли ерга 2017 йил 21 августда Сирдарё вилоят
ҳокимиятининг қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер
участкасини бериш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг баёни билан
238 158 200 сўм нобудгарчилик тўлови ҳисобланган. Шундан сўнг Сирдарё
туман ҳокимиятининг 2017 йил 1 ноябрда 3194-сонли қарори билан унга
Синдаробод СИУ, қуёш маҳалласи 399-контурдан 7 гектар ер майдони
ажратилган. Ушбу ер майдони ва мулклари билан бирга “Super Agro Trans”
масъулияти
чекланган
жамиятига
томонидан
нотариус
орқали
расмийлаштирилган 2021 йил 18 январда олди-сотди шартномасига асосан
жавобгарга сотилган.
Қишлоқ
хўжалиги
вазирлигининг
“Ўздаверлойиҳа”
институти
“Sirvilyerloyiha” бўлинмаси
томонидан
суғориладиган
ерлар
учун
нобудгарчилик тўлов суммаси ҳисобланган бўлса-да, жавобгарга нобудгарчилик
ҳисоблашга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
26 июндаги Ф-33-сонли фармойишидан олдин жавобгарга низоли ер ва мулк
мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигига эътибор қаратилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари ерлари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган
ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
(кейинги ўринларда-Низом) 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва
жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши ва
қуйидагича тақсимланиши:
суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
суғориладиган ерлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун нобудгарчилик тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига
ўтказилиши белгиланган.
Низомнинг 22-бандида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт в молия
вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда
уларнинг. ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва
ҳисобга олинишини шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда
йўналтирилишини таъминлаши белгиланган.
Жавобгарга нисбатан доимий фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори Низомнинг 30-бандидан
назарда тутилган формула бўйича аниқланган. Жавобгар томонидан даъвогарга
2025 йил май ойида киритилган ва даъвогар томонидан 7-3-рақам билан рўйхатга
олинган нобудгарчилик бўйича келиб чиққан низони асослантириш ва
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси оқибатсиз қолдирилган ва
“Фуқаролар мурожаати тўғрисида”ги қонун талаблари доирасида кўриб
чиқилмаган.
Бунинг натижасида, даъвогар “Super Agro Trans” масъулияти чекланган
жамияти 2017 йил 21 августда Сирдарё вилоят ҳокимиятининг қишлоқ
хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкасини бериш масалаларини
кўриб чиқиш комиссиясининг баёни билан 238 158 200 сўм нобудгарчилик
тўлови ҳисобланиб, шундан сўнг Сирдарё туман ҳокимиятининг 2017 йил
1 ноябрда 3194-сонли қарори билан унга Синдаробод СИУ, қуёш маҳалласи
399-контурдан 7 гектар ер майдони унга ажратилганлигига, кейинчалик
нобудгарчилик тўлови нима асода ундирилмай қолишига эътибор қаратмасдан,
асоссиз равишда жавобгарга нобудгарчилик тўловлари ҳисобланганлигини иш
ҳужжатлари ва ишда қатнашуви шахсларни тушунтиришлари ҳамда бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
5 850 118 025 сўм қарздорлик тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асоссиз
деб ҳисоблаб даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Бироқ, даъвогар Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси 27-бандига асосан давлат божи тўловидан озод этилганлиги
учун давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал
кодекси
66,
68,
74-75,
118,
128,
170,
176-180,
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л ад и:
Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар - “NAFIS
NUR LOGISTIKA” масъулияти чекланган жамиятидан 5 850 118 025 сўм
нобудгарчилик
маблағини
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
қаноатлантиришдан рад этилсин.
Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи тўлови ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
У.Курбанов