Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19461 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 259e84c2-b454-4a57-82e2-cbdb90a8af07 Claim ID PDF Hash e1e25f40fe2656cd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 2-моддаси аролик кодекси 2 code_article
аролик кодексининг 248-моддаси аролик кодекси 248 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19461-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари И.Маматханов, вакили Ғ.Каримов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Акмалханов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «АА» МЧЖнинг жавобгар – ББ»га нисбатан кредит фоизи ва неустойка учун тўланган 2107043000 сўм пул маблағларини кредит танига ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «АА» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – ББ» (келгуси ўринларда – жавобгар)га нисбатан кредит фоизи ва неустойка учун тўланган 2107043000 сўм пул маблағларини кредит танига ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Зайнаб биби агро” МЧЖ низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс тариқасида жалб қилинган. Даъвогар вакили жавобгар томонидан тергов жараёнида давомида 6873700000 сўм тўланганлигини, шундан 2107043000 сўм қисми банк томонидан ноқонуний равишда кредит фоизи учун йўналтирилганлигини, жиноят ишлари бўйича суднинг хукмида ҳам 5287700000 сўм зарар амалга қопланганлиги аниқланганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвогар корхона томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ тўланмаганлигини, банкни фоизлар учун тўловларни ундиришга ҳақли эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс суд мажлиси куни ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “Халқбанки” ва “Зайнаб биби агро” МЧЖ ўртасида 2021 йил 13 июль куни сут товар ферма комплексида замонавий чорва комплексини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида кредит ажратиш ҳақида 18/83-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, жавобгарга 36 ой муддатга 7 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида “Зайнаб биби агро” МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Наманган тумани, Намуна МФЙ, Кўркам кўчаси 110-уйда жойлашган умумий ер майдони 4,3 гектар, кадастр рақами 16:03:08:04:04:0038 бўлган “Сут товар ферма комплекси” бино-иншоотлари ҳамда «АА» МЧЖга тегишли Наманган шаҳар, Халқлар Дўстлиги МФЙ, Қурувчилар кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 5421,55 кв.м, фойдали майдони 3508,42 кв.м, кадастр рақами 16:12:02:01:02:0031 бўлган “Ишлаб чиқариш базаси” бино-иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга олинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2202/8043-сонли иш бўйича 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан Б “Халқбанки” фойдасига “Зайнаб биби агро” МЧЖдан кредит ва фоизлардан бўлган 8 271 000 000 сўм ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ундирувни “Зайнаб биби агро” МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Наманган тумани, Намуна МФЙ, Кўркам кўчаси 110-уйда жойлашган умумий ер майдони 4,3 гектар, кадастр рақами 16:03:08:04:04:0038 бўлган “Сут товар ферма комплекси” бино-иншоотлари ва “Наманган курилиш” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Наманган шаҳар, Халқлар Дўстлиги МФЙ, Қурувчилар кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 5421,55 кв.м, фойдали майдони 3508,42 кв.м, кадастр рақами 16:12:02:01:02:0031 бўлган “Ишлаб чиқариш базаси” бино-иншоотларига, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратилган. Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг 2024 йил 5 апрелдаги хукмида “Зайнаб биби агро” МЧЖ томонидан 5287700000 сўм кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги, дастлабки тергов даврида жиноят иши доирасида етказилган зарарни қоплаш мақсадида жами 6873700000 сўм тўланганлиги, банк томонидан ушбу пул маблағларининг 4387544043 сўм қисми кредитнинг асосий қарздорлигига, 2107043000 сўм қисми кредит фоизи учун йўналтирилганлиги аниқланган. Даъвогар “Наманган курилиш” масъулияти чекланган жамияти “Зайнаб биби агро” МЧЖ томонидан дастлабки тергов даврида зарарни қоплаш мақсадида тўланган жами 6873700000 сўм пул маблағларининг 2107043000 сўм қисмини жавобгар банк томонидан кредит фоизига нотўғри йўналтирилганлиги асос қилиб, ушбу суммани кредитдан бўлган асосий қарздорликка ҳисоб-китоб қилинишини сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-моддаси 6-қисмига кўра, бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Иш ҳолатларига кўра, низо “Зайнаб биби агро” МЧЖ томонидан 5287700000 сўм кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги, дастлабки тергов даврида жиноят иши доирасида етказилган зарарни қоплаш мақсадида жами 6873700000 сўм тўланганлиги, банк томонидан ушбу пул маблағларининг 4387544043 сўм қисми кредитнинг асосий қарздорлигига, 2107043000 сўм қисми кредит фоизи учун йўналтирилганлиги ҳолатларидан юзага келган бўлиб ва ушбу ҳолатлар жиноят иши доирасида жиноят тўғрисидаги қонунчилик билан ҳал этилган, дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш мақсадида тўланган пул маблағлари иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан йўналтирилиши келгусида жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг 2024 йил 5 апрелдаги хукмига таъсир қилади. Қолаверса, “Зайнаб биби агро” МЧЖ томонидан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2202/8043-сонли иш бўйича 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан ундириш белгиланган 8 271 000 000 сўм қарздорлиги тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддасига кўра, амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади: 1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда; 2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик; 3) неустойка (жарима, пеня); 4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари. Мазкур ҳолатда, даъво талаблари асоссиз бўлганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Даъвогар корхона томонидан даъво аризаси тақдим этишда кичик бизнес субъекти сифатида 21070430 сўм давлат божи тўланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, даъвогар зиммасида 41200 сўм почта харажатини ва 21070430 сўм давлат божини қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «АА» МЧЖ зиммасида 41200 сўм почта харажати ва 21070430 сўм давлат божи қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов