Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9454 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eaedfe6f-6243-4219-a81d-053557f51acb Claim ID PDF Hash eb3c449b8d634b03... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Ушбу кодексининг 744-моддаси Ушбу кодекси 744 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9454 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 07 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг раислигида, О.Мирзакуловнинг котиблигида, ССП Наманган вилоят ҳудудий бўлими даъвогар – АТБ “ААААА” манфаатида, жавобгар – “ВВВВ” МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи 136.981.000 сўм, муддатли кредит асосий қарзи 1.658.571.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни жавобгар - “ВВВВ” МЧЖга тегишли Чуст тумани, “Садача” МФЙ, Гулзор кўчаси, 170 - уйда жойлашган “Кўп қаватли хонадон” бино – иншоатларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили – ХХХХХ, жавобгар вакили – ЖЖЖЖЖларнинг иштирокида очиқ суд мажлисида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: ССП Наманган вилоят ҳудудий бўлими даъвогар – АТБ “ААААА” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар – “ВВВВ” МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи 136.981.000 сўм, муддатли кредит асосий қарзи 1.658.571.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни жавобгар - “ВВВВ” МЧЖга тегишли Чуст тумани, “Садача” МФЙ, Гулзор кўчаси, 170 - уйда жойлашган “Кўп қаватли хонадон” бино – иншоатига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлади. Жавобгар вакили даъвони қисман тан олди ва қарздорлик қисман тўланганлиги, бугунги кунда қарздорликни сундириш учун медиатив келишувга эришиш мақсадида суд мажлисини бошқа кунга қолдириб туришликни сўради. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 29.04.2024 йилда №22 – сонли шартномага асосан йиллик 24% устама тўлаш шарти билан, 18 ой муддатга “Кўп қаватли турар жой қуриш мақсадида қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун” кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида; 1. Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖга тегишли Чуст тумани, “Садача” МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган кадастр рақами 16:10:02:01:03:0692 – сонли “Кўп қаватли хонадон” турар бино – иншоати тақдим этилган. 1 Кредит шартномасига асосан жавобгарга кредит маблағи ўтказиб берилган. Мазкур кредит шартномаси шартларига кўра, ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятномаларга ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариши кўрсатилган. Жавобгар томонидан шартнома талаблари бузиб келинганлиги, оқибатда “ВВВВ” МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Жумладан: 30.09.2025 йил ҳолатига муддати ўтган кредит асосий қарзи 310.982.000 сўм, 152.083.000 сўм кредит фоизи юзага келган ва бу ҳақида жавобгарга огоҳлантириш ҳати юборилган. Жавобгар томонидан қисман 86.909.000 сўм тўлов амалга оширилган. Яъни, даъво суммаси камайган. Бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган кредит асосий қарзи 414.642.856 сўм, 154.988.425 сўм фоизи, муддатли кредит асосий қарзи 1.140.268.144 сўмни жами 1.709.899.425 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлик иш ҳужжатларда мавжуд бўлган кредит шартномаси, қайтариш графиги, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ўз вақтида тўлашлик учун жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида палата иқтисодий судга мурожаат қилиб, қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган. Суд даъво талаби доирасида иш кўришни лозим топди. Кредит шартномасига кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, банк кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни муддатидан олдин ундириши мумкин. Жавобгарнинг кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан қарздорликка йўл қўйганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан биргаликда муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 2 Ушбу кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, суд мажлиси жараёнида жавобгар вакили кредит тўловини ўз вақтида тўлаганлиги ва тўлов интизомини бузмаганлиги ҳолатини исботлаб бера олмади. Яъни, МЧЖ мажбуриятни тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Бу ҳолатда, жавобгар тизимли равишда кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан қарздорликка йўл қўйиб келаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Шу боис суд, даъво талабини жавобгардан кредит қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб топади. 17.05.2024 йилдаги гаров шартномасига кўра, жавобгар - “ВВВВ” МЧЖга тегишли Чуст тумани, “Садача” МФЙ, Гулзор кўчаси, 170 - уйда жойлашган кадастр рақами 16:10:02:01:03:0692 – сонли “Кўп қаватли хонадон” бино – иншоати гаровга қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Шу сабаб даъво талабининг ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулкга қаратиш қисми ҳам асослидир. 3 Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Мазкур иқтисодий иш бўйича суд муҳокамаси бошқа кунга қолдирилди ва даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни, 19-моддасига асосан медиация тартиб-таомили, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланиши белгиланган. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади. Бироқ, тарафлар томонидан дастлабки медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув судга тақдим этилмади. Шу боис суд, тарафлар томонидан дастлабки медиация тартибтаомилини амалга ошириш тўғрисида келишув судга тақдим этилмаганлиги сабабли, жавобгар вакилининг иш кўришни бошқа кунга қолдириб туришлик тўғрисидаги ёзма илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар – “ВВВВ” МЧЖ хисобидан даъвогар – АТБ “ААААА” фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, муддати ўтган кредит асосий қарзи 414.642.856 сўм, 154.988.425 сўм фоизи, муддатли кредит асосий қарзи 1.140.268.144 сўмни жами 1.709.899.425 сўмни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 35.911.400 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113, 118, 176, 180 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Жавобгар – “ВВВВ” МЧЖ вакилининг иш кўришни бошқа кунга қолдириб туришлик тўғрисидаги ёзма илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. 4 Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ВВВВ” МЧЖ хисобидан, даъвогар – АТБ “ААААА” фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, муддати ўтган кредит асосий қарзи 414.642.856 сўм, 154.988.425 сўм фоизи, муддатли кредит асосий қарзи 1.140.268.144 сўмни жами 1.709.899.425 сўм кредит қарзи муддатидан олдин ундирилсин. Ундирув; жавобгар - “ВВВВ” МЧЖга тегишли Чуст тумани, “Садача” МФЙ, Гулзор кўчаси, 170 - уйда жойлашган кадастр рақами 16:10:02:01:03:0692 – сонли “Кўп қаватли хонадон” бино – иншоати гаровига қаратилсин. Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖдан Республика бюджетига 35.911.400 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 5