← Назад
Решение #2850679 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 66 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| лжалланган ерлар ушбу Кодекс | 43 | — | code_article | |
| Ер Кодекси | 441 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8752-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, мутахассис *** (ишончнома асосида), учинчи
шахслар вакили *** (ишончнома асосида) ларнинг иштирокида, даъвогар
Бухоро вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 337.853.240 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 337.853.240 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 октябрдаги ва 2025 йил 24 октябрдаги ажримлари
билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро туман ҳокимлиги, Бухоро вилоят
ҳокимлиги ва мутахассис сифатида Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят
бошқармаси жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс вакили ишни қонуний ҳал
қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган мутахассис ёзма маълумот тақдим
қилиб, ер туман захирасида олинганлигини, тоифаси ўзгартирилгач, онлайн
аукционга чиқарилганлигини маълум қилди.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган тарафлар вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, ўтган суд
муҳокамаларида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар вакили эса даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд ишни
уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра,
мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан
фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга
зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини
ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
2
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларига кўра, Бухоро туман Боғикалон МФЙ
ҳудудидан "халқаро автомагистрал йўли ёқасида хизмат кўрсатиш ва сервис
объектларини ташкил этиш" учун танланган 1,45 га. ер майдони "Қодир Бобир
Шахзод" фермер хўжалигига тегишли бўлган. Бухоро туман кенгашининг 2024
йил 15 февралдаги қарори билан ер туман захирасига олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023-2025-йилларда Бухоро
вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни
ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида" 2023 йил 5 июлдаги ПҚ-214-сонли қарори (бундан буён
матнда Қарор деб юритилади)нинг 5-иловасида Бухоро вилояти ҳудудида
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер фонди тоифасидан саноат, транспорт,
алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер фонди тоифасига
ўзгартириладиган ер участкалари, шу жумладан Бухоро тумани Боғикалон
массивидан 1.190қ контурдаги ер майдонида А-380 ва М-37 халқаро
автомагистрал йўли ёқасида хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ташкил
этиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминловчи ҳокимнинг қарори ишда иштирок
этувчи шахслар томонидан судга тақдим қилинмади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2023 йилда қарор ижроси таъминланиб,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер фонди тоифасидан саноат, транспорт,
алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер фонди тоифасига
ўзгартирилган, Ўздаверлойиҳа илмий лойиҳалаш институти Бухороерлойиҳа
Бухоро вилоят бўлинмаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонининг ишлаб
чиқариш нобудгарчилиги миқдори ва суммаси ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер Кодекси
деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга
мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ушбу
Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ турларга бўлинади.
Ер Кодексининг 441-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер
фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида
ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан
таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги
ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган
3
ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 18бандига асосан Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини
юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ
хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш
ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган
ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб
юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар,
магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси
узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари
чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан
чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари
эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини
чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер
сифатининг ёмонлашиши.
Шунингдек, мазкур Қарорнинг 21-бандида ер участкалари берилаётган
юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши
белгиланган.
Бухоро туман ҳокимининг 2024 йил 2 июлдаги 322-2-32-Q/24-сонли
қарори билан мазкур ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган
ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 685-сонли қарори билан
тасдиқланган низом талабларига мувофиқ Ерэлектрон АТТ дастури орқали
электрон-онлайн аукционга чиқарилган.
2024 йил 5 сентябрдаги электрон-онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги баённомага асосан тасдиқланган мастер режа асосида автосалон ва
автомобилларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун бўш ер участкаси
тоифасидаги ер участкасига нисбатан “***” масъулияти чекланган жамияти
ғолибликни қўлга киритиб, Бухоро туман ҳокимлиги ҳамда жавобгар жамият
ўртасида 2024 йил 12 сентябрда 1002903/123-24-сонли "Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олиш" шартномаси
имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12
январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган « - uksi n» электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 19-бандида аукцион объекти
аукционга буюртмачи томонидан юборилган электрон буюртма асосида
чиқарилиши белгиланган.
4
Мазкур ҳолатда, ер тоифаси ўзгартирилганлиги натижасида юзага келган
нобудгарчилик онлайн аукцион орқали жавобгар мазкур ерни ижарага
олишидан
олдин
юз
берган
ҳамда
онлайн
аукционда
мазкур
нобудгарчиликларнинг
сарф-харажатлари
буюртмачи
томонидан
кўрсатилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг ушбу даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг
“б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 27-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги
органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар
бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Қайд этилганларга биноан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини муҳокама қилиб, даъво талаби рад қилинганлиги сабабли
олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни,
даъвогар давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ рoр
қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар Бухоро вилоят
қишлоқ хўжалиги бошқармаси зиммасига қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***