Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3826 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Туронбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 4ca65e8e-eeb2-4cab-9bb5-fb1a9477a963 Claim ID PDF Hash e979c17576e414d3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3826-сонли иш ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 6 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “Туронбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Тонг Нормуроджон” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 633 334 000 сўм қарздорлик ва 38 000 000 сўм банк фоизи ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар раҳбари Н.Исомов иштирокида Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Туронбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Тонг Нормуроджон” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 633 334 000 сўм қарздорлик ва 38 000 000 сўм банк фоизи ундиришни ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида даъвогарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд жавобгар томонидан тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, бугунги кунда тарафлар ўртасида низо мавжудлиги ва тарафлар мазкур низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликлари яъни, низони медиатив келишув йўли билан ҳал этишга иқтисодий суд кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: “Туронбанк” АТБнинг 2025 йил 16 сентябрдаги 21120-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Тонг Нормуроджон” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Туронбанк” АТБ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов