← Назад
Решение #2850685 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 1 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8524-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 7 ноябрь
Термиз шаҳри
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, видеоконференция
алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов,
С.Исмоиловнинг котиблигида, аризачи вакили – Б.Толипов (ишончномага
асосан), жавобгар вакили – А.Тўйчиев ва В.Шеров (ишончномага
асосан)нинг иштирокида, аризачи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг жавобгар – Сурхондарё
Сурхондарё вилоят тиш даволатиш поликлиникасига нисбатан киритган
аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8524-сонли иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
Сурхондарё вилоят тиш даволатиш поликлиникаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 61800000 сўм молиявий жарима ундиришни
сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги
ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Бундан ташқари суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан ишга
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жавобгар тарафдан
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, аниқланган камчиликлар бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога нисбатан
эътироз билдириб, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига
риоя
қилинмаганлигини,
жарима
қўллаш
тўғрисидаги
қарор
берилмаганлигини, талабнома ва раҳбарий кўрсатмалар ҳам жавобгарга етиб
келмаганлигини, агар қарор тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
бўлганда даъвогарнинг қарори ва унинг мансабдор шахсларининг
ҳаракатлари ҳақида шикоят берилган бўлишини, 2025 йил 19 августдаги
тилхатда ва далолатнома-кўрсатмада ҳам раҳбар имзоламаганлигини,
жавобгарнинг номи ҳам бошқа эканлигини, қонунда давлат бюджетидан
таъминланадиган давлат муассасаси лицензия олиб фаолият юритиши
назарда тутилмаганлигини, агар қонунбузилиш ҳолати аниқланса айбдор
шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланганлигини,
бюджет муассасасидан бюджетга жарима ундириш нотўғри эканлигини
маълум қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025-йил
12-августдаги 03/03-276-сонли буйруғига асосан Радиация ва ядро
хавфсизлиги департаменти томонидан 2025-йилнинг 19-август куни
Сурхандарё Сурхондарё вилоят тиш даволатиш поликлиникасида
Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тў ғрисида"ги ва
"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22февралдаги 86-сонли қарори билан тасдигланган Махсус электрон тизим
орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўгрисида ягона низом талаблари бажарилиши ҳамда радиация
ва ядро хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши
устидан ўрнатилган тартибда текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширув натижасида, Сурхандарё Сурхондарё вилоят тиш
даволатиш поликлиникаси томонидан 1 дона рентген ускунасидан
фойдаланиш учун рухсатномасиз ноқонуний фаолият юритиб Ўзбекистон
Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор гилиш тартибтаомиллари тўғрисида"ги Қонунининг 2-иловаси 105-банди талабига риоя
қилинмаганлиги ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги
аниқланган.
Шунингдек, ушбу текширув натижасида даъвогар томонидан 2025 йил
22 августда жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор
қабул қилинган.
Бироқ, ушбу қарор жавобгарга юборилмаган ёки тилхат олиб
топширилмаган.
Бундан ташқари, суд мажлиси бошқа кунга қолдирилиб, даъвогардан
талаб қилинган бўлса-да, даъвогар вакили хабардор қилувчига хабарнома
қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномани, жарима қўллаш ҳақидаги
қарорнинг
жавобгарга
юборилганлигини
ёки
тилхат
олиб
топширилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш
ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 53моддасига кўра жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик
аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан
эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида
қарор қабул қилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг
биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир
иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
Қонуннинг 55-моддасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарор
юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда
тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.
Қонун 4-иловаси 2-бўлимининг 96-бандида, рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда
олганлик учун юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг
150 баробари миқдорида жарима солиниши белгиланган.
Бироқ, Қонуннинг 1-моддасига кўра ушбу Қонуннинг амал қилиши
аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология
ва техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан
татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Қонуннинг 9-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари билан ташкил этилган давлат муассасалари, башарти Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини
амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг ушбу турларини
тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида
кўрсатилган давлат муассасаларини лицензия талаблари ва шартларини
бажаришдан озод этмайди.
Мазкур Қонуннинг 2-иловасини 105-бандига асосан рентген
ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ197-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва
аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва
нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга
оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини
лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилган бўлиб, унинг
асосий вазифаси этиб тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва
аккредитациялашни таъминлаш ҳамда лицензиатларнинг тиббий хизматлар
сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш
белгиланган.
Қонуннинг 40-моддасига кўра мазкур Қонунда, шунингдек хабардор
қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда ва хабардор қилиш тартиби
тўғрисидаги ягона низомга иловалар ҳисобланувчи паспортларда
белгиланган талабларга ва шартларга риоя қилинган ҳолда юборилган
хабарнома махсус электрон тизим воситасида автоматик равишда қабул
қилинади ва хабардор қилувчига хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида
тасдиқнома юборилади. Тасдиқнома юборилган хабардор қилувчилар
тўғрисидаги ахборот хабарномалар реестрида автоматик равишда
шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг 63-бандига кўра агар қонунда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат)
тўғрисида
тегишли
равишда
хабардор
қилинган
пайтдан
ёки
талабгорлар/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг эгасига ваколатли
органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан
эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
Жавобгарга жарима солиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаган ёки
ўзгартирилмаган.
Даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
қилинмаган.
ИПКнинг 107-моддасининг биринчи қисми 5-бандига кўра даъвогар
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган
бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, аризачидан 1236000 сўм давлат божи ундиришни ва
олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажатини аризачининг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 118, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитасидан Республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги
қўмитасидан
Олий
суд
депозитига
103000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Иш бўйича олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарга мазкур низоли ҳолат бўйича даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов