← Назад
Решение #2850688 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | 1 | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/6655-сонли иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг
котиблигида, даъвогар вакили - Қ.Тангиров (ишончнома асосида), жавобгар
вакили – О.Хаитмуратов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар "Туронбанк" АТБнинг манфаатида жавобгар "Sur n-Sif t-QurilishInv st" масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар - “Sur nId l-D vr” МЧЖ, “Sur n Di r Inv st” МЧЖ, “P nji- ng r-Shif ” хусусий
корхонаси, “F zi
rinis Qurilish” хусусий корхонасига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/6655-сонли
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) " ur n B nk" АТБ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
"Sur n-Sif t-Qurilish-Inv st" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади), “Sur n-Id l-D vr” МЧЖ, “Sur n Di r
Inv st” МЧЖ, “P nji- ng r-Shif ” хусусий корхонаси, “F zi
rinis
Qurilish” хусусий корхонасидан 13831037000 сўм кредит асосий қарзи,
1959893000 сўм кредит фоизи ундириш ва ундирувни гаровдаги молмулкларга қаратиш, гаров мулкларининг ким ошди савдосида бошланғич
реализация қилиш нархини белгилашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини
таъминламади ҳамда судга бунинг сабабини маълум қилмаган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
келишувга эришилганлигини маълум қилиб, медиатив келишувни қабул
қилиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили тарафлар
ўртасида тузилган медиатив келишувини қабул қилиб, ишни кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида профессионал медиатор
Ш.Холбўтаев иштирокида 2025 йил 07 ноябрда тузилган медиатив келишувга
кўра жавобгар даъво талабидаги сўралган жами 15790930000 сўм кредит
қарздорликни 2025 йил ноябрь ойи охиригача тўлиқ тўлаб беришга
келишишганлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони медиатив келишув тузиб
ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг
15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида
кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Медиаторнинг давлат органида ишлашлигини, тарафлар вакили
эканлигини, судланганлик ҳолати мавжудлигини, низонинг натижасидан
манфаатдор эканлигини, муомала лаёқатини йўқотганлигини тасдиқловчи
далиллар аниқланмади.
ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув
шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва
манфаатларини паймол қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив
келишувни қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Суд, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, уни қабул қилишни,
даъвони кўрмасдан қолдиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги Қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар вакилининг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар даъво талабидаги сўралган 15790930000 сўм кредит
қарздорликни келишув имзоланган кундан бошлаб 2025 йил ноябрь ойи
охиригача даъвогарга тўлиқ қоплаб беришга келишишганлиги ҳақидаги
тарафлар ўртасида 2025 йил 7 ноябрда тузилган медиатив келишув қабул
қилинсин.
"Туронбанк" АТБнинг киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогарга мазкур низоли ҳолат бўйича судга умумий тартибда
такроран даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов