Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2502/6446 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Gr u t til
Source ID 385c03f2-cd36-491c-9c7f-45d7a610725e Claim ID PDF Hash a98d31bb2bea2696... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2502/6446-сонли иш АЖРИМ Дўстлик шаҳри 07.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Охбутаев (14.08.2025 йилдаги 14/08/01-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ў.Акабоев (26.07.2025 йилдаги 08-сонли ишончнома асосида) иштирокида, `zb kist n S vd -s n t l t si Jizz vil t b shq rm si " kb r il B r k St r" M s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида жавобгар "Gr u t til" M s'uli ti h kl ng n j mi t riji k r n га нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар `zb kist n S vd -s n t l t si Jizz vil t b shq rm si " kb r il B r k St r" M s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар "Gr u t til" M s'uli ti h kl ng n j mi t riji k r n (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 328.240.000 сўм асосий қарз ва 6.564.800 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ёзма илтимоснома тақдим этиб, "Gr u t til" M s'uli ti h kl ng n j mi t riji k r n га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳамда кузатув тартиб-таомили жорий қилинганлигини таъкидлаб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-13042501/7606-сонли иқтисодий иш бўйича суднинг 17.10.2025 йилдаги ажримига кўра "Gr u t til" M s'uli ti h kl ng n j mi t riji k r n га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда кузатув тартибтаомили жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 9-бандида суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 109, 118, 169, 195-196моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: даъвогар `zb kist n S vd -s n t l t si Jizz vil t b shq rm si " kb r il B r k St r" M s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида, жавобгар "Gr u t til" M s'uli ti h kl ng n j mi t riji k r n ҳисобидан 328.240.000 сўм асосий қарз ва 6.564.800 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар " kb r il B r k St r" M s'uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан: - Республика бюджетига 6.696.096 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатлари инобатга олинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев