Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2525/62231 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья DJURAYEV NURIDDIN SALAYDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 95da123f-b886-4d2c-93a3-f230638cbb63 Claim ID PDF Hash 85d4e7828a094552... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 132-моддаси аролик кодекси 132 code_article
ИПКнинг 32-моддаси ИПКнинг 32 law
нинг 947-моддаси нинг 947 law
ФКнинг 132-моддаси ФКнинг 132 law
бандида ФКнинг 947-моддаси бандида ФК 947 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПКнинг 45-моддаси ИПКнинг 45 law
илиш учун ИПКнинг 279-моддаси илиш учун ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2525/62231-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья Н.Джураев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Н.Умаров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 07 ноябрь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоров раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва С.Жакеевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар “***” МЧЖ вакили ҳисобчиси А. *** (16.01.2025 йилдаги №05 сонли ишончнома асосида), жавобгар “***” АТИБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади) вакиллари Ж. *** (07.10.2025 йилдаги 2349-сонли ишончномага асосан) ва О. *** (ишончномасиз) иштирокида, даъвогар *** акциядорлик жамиятининг жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “***” акциядорлик тижорат ипотека банки Жиззах вилоят филиали ўртасида 2024 йил 29 март куни тузилган 13-01-38/0000094-2024-сон суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори устидан “***” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда Банк деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жамият деб юритилади) ҳамда “***” акциядорлик тижорат ипотека банки Жиззах вилоят филиали (бундан кейин матнда Филиал деб юритилади) ўртасида 2024 йил 29 март куни тузилган 13-01-38/0000094-2024-сон суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, ихтиёрий тўланган 3.750.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида, суд томонидан қарор қабул қилиш жараёнида даъвогарга қарашли Жиззах вилояти филиали директори Б. ***нинг ваколати чекланганлиги битимдаги иккинчи тараф банк филиалига маълум бўлган ва олдиндан маълум бўлиши лозим бўлганлиги ҳолатларининг исботланганлигининг тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, шунингдек, 29 март куни имзоланган шартнома бўйича 3 апрель куни 6-1/05-264-сонли розилик хати берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 132-моддасини асос қилиб рад этганлиги, бироқ суд томонидан ишни кўриб чиқишда ушбу битим кейинчалик 3 апрель кунги 6-1/05-264-сон розилик хати маъқулланганлиги бирон бир ҳужжат билан тасдиқланмаганлигини, яъни ушбу розилик хатида 29 март куни тузилган шартномани маъқулламаганлигини инобатга олмаганлиги, бундан ташқари “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886) қоидаларининг 23-бандида, Тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чоратадбирлардан бири этиб, мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш белгиланган бўлсада, аммо шартнома тузиш вақтида банкнинг тўғридан-тўғри вазифаси этиб кўрсатилган мажбуриятлар бажарилган тақдирда, банк филиал директорининг ваколати чекланганлигини билиши лозим бўлганлиги боис, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 2 октябрь кунги №-06-10/25-37534-сонли хатига биноан, ИПКнинг 32-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган 4-10012525/62231-сонли иқтисодий иш апелляция тартибида кўриш учун Жиззах вилоят судидан Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган Банк вакиллари, шикоят важларига эътироз билдириб, шикоятни куйидаги асосларга кўра рад этишни сўради, биринчидан, “***” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Ф. *** томонидан03.04.2024 йилда 6-1/05-264-сонли мурожатга жавоб хати билан “***” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали директори в.в.б. В. ***га “***” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “***” акциядорлик тижорат ипотека банки Жиззах вилоят филиали ўртасидаги кредит шартномлари юзасидан “Кредитни қайтмасликни суғурталаш (14-класс)” бўйича 309 682 099 997,95 сўм миқдорда суғурта шартномаси расмийлаштиришга ваколат берилганлиги, жамият томонидан 13-01-38/0000097-2024-сонли суғурта шартномаси учун даъвогарнинг ТИФ “***”нинг бош офисида очилган 2021600000 4335717001-сонли банк ҳисоб рақамига 16.05.2024 йилда жами бўлиб 1 208 673 000 сўм 111977-сони тўлов топшириқномасига биноан, шундан мазкур шартнома учун 520 543 000 ўм миқдорида суғурта мукофоти ўтказиб берилганлиги, битим кучга кирганлигидан далолат бериши, иккинчидан, тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1.1-бандида суғурта полиси-суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта мукофоти тўлангандан кейин бериладиган ва суғурталовчининг мазкур шартнома бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши аниқ қилиб ёзиб қўйилганлиги, суғурта шартномаси даъвогарга тегишли бўлган K fil sugurt .uz сайти орқали рўйхатдан ўтганлиги, учинчидан, ФКнинг 132моддасига биноан, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланганлиги боис. Суд мажлисида иштирок этган жамият вакили, барча ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, шикоятни рад этишни сўради. Суд мажлисига тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар судга келмади. Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосланиб, учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Аниқланишича, “***” АТИБ Жиззах вилоят филиали-“Суғурта қилдирувчи”, “***” АЖ Жиззах вилоят филиали ва “***” МЧЖ -“Қарз олувчи” ўртасида 2024 йил 29 мартда 13-01-38/0000-2024-сонли “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) тўғрисида”ги Суғурта шартномаси тузилган. Суғурта шартномаси шартномасининг 1.1.-бандида, кредит шартномаси деган атамага, куйидагича таъриф берилган, яъни: Суғурта қилдирувчи билан Қарздор ўртасида 2021 йил “20” декабрда тузилган №838/3183/2021-сонли кредит шартномасига 2024 йил “29” мартдаги №3 сонли қўшимча келишув (кейинчалик кредит шартномаси) бўлиб, унга мувофиқ Суғурта қилдирувчи қарздорга ушбу шартноманинг Декларациясида кўрсатилган, кредит шартномасида назарда тутилган миқдорда, ва шартларда кредит тақдим этиш мажбуриятини, Қарздор эса олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш ва у учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши тўғрисида тузилган шартнома ҳисобланиши қайд этилган. Суғурта шартномасининг 2.1.-бандига кўра, шартномага мувофиқ, Суғурталовчи мазкур шартномада кўрсатилган тўловлар доирасида, Шартномада белгиланган ҳолатлар, яъни суғурта ҳодисаси юзага келганда, Суғурта қилдирувчига суғурта пули миқдорида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 11.1.-бандига асосан ушбу шартнома суғурта мукофоти ёки унинг биринчи бадалини ўз вақтида тўланиши шарти билан уни томонлар имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларини тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлади деб келишилган. “***” АЖ томонидан 2024 йил 3 апрелда 6-1/05-264-сонли мурожаатга жавоб хати билан “***” АЖ Жиззах вилоят филиали директори в.в.б. ***га “***” АТИБ Жиззах вилоят филиали ва “***” МЧЖ ўртасидаги кредит шартномалар юзасидан “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) тўғрисида”ги 309.682.099.997 сўм миқдоридаги Суғурта шартномаси расмийлаштиришга ваколат берилган. “***” МЧЖ томонидан суғурта шартномаси учун “***” АЖ ҳисоб рақамига 520.543.000 сўм суғурта мукофоти 2024 йил 21 майда 111977-сонли тўлов топшириқномаси билан тўлаб берилган. Бироқ, “***” АЖ 2025 йил 9 январдаги даъво аризаси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўралган. Даъво аризасига асос сифатида ваколати бўлмаган шахс томонидан шартнома имзоланганлиги, суғурта шартномасига имзо қўйишга ваколати бўлмаган Б. ***га 2024 йил 4 январдаги ишончномада чеклашлар белгиланганлиги, яъни 2024 йил 29 мартда суғурта шартномасини имзолашга ваколати бўлмаганлиги, 2024 йил 3 апрелда “***” АЖ бошқарув раиси рухсат берганлиги важини келтириб, даъво билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 947-моддаси биринчи қисмига кўра, Суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Мазкур жараёнда суғурта шартномаси имзолаган шахс ваколатсиз бўлиб туриб шартномани имзолаган деб важ келтирилган, бироқ, суғурта мукофоти тўланишига қаршилик бўлмаган, бундан ташқари, 2024 йил 1 апрелдаги рухсат олиш бўйича юборилган хатга 2024 йил 3 апрелда шартнома имзолашга рухсат берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.5-бандида ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, “Хўжалик субъектларининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қиладилар деб белгиланган. ФКнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 7-бандида ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтдан кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади; “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли 2014 йил 28 ноябрдаги Қарорининг 17-бандининг учинчи қисмига кўра, Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди деб тушунтиришлар берилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди томонидан “***” АЖ бошқарув раиси 2024 йил 3 апрелда шартномани имзолашга рухсат бериши, битимни тузишни маъқуллаганлигини билдиради, демак, шартнома қонун талабларига мувофиқ ҳолда тузилган бўлиб, уни ҳақиқий эмас деб топишга асослар мавжуд эмас деган асосли хулоса келган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятидаги, даъвогарга қарашли Жиззах вилояти филиали директори Б. ***нинг ваколати чекланганлиги битимдаги иккинчи тараф банк филиалига маълум бўлган ва олдиндан маълум бўлиши лозим бўлганлиги ҳолатларининг исботланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд, шунингдек, суд 29 март куни имзоланган шартнома бўйича 3 апрель куни 6-1/05-264-сонли розилик хати берилганлиги асос қилиб олган бўлсада, аммо суд томонидан ишни кўриб чиқишда ушбу битим кейинчалик 3 апрель кунги 6-1/05-264-сон розилик хати 29 март куни тузилган суғурта шартномасини маъқулламаганлигини инобатга олмаган, бундан ташқари “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886) қоидаларининг 23бандида, Тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлардан бири этиб, мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш белгиланган бўлсада, аммо шартнома тузиш вақтида банкнинг тўғридан-тўғри вазифаси этиб кўрсатилган мажбуриятлар бажарилган тақдирда, банк филиал директорининг ваколати чекланганлигини билиши лозим бўлган, шунга кўра, шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши лозим деган важлари билан келиша олмайди. Суд, даъво талабининг “***” АТИБ Жиззах вилоят филиалига нисбатан қисми бўйича ҳам иш юритишни тугатиб тўғри тўхтамга келган. Чунки, ИПКнинг 25-моддаси 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судларга тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига кўра, даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозим. Қайд этилганларга мувофиқ, суд томонидан даъво талабларини рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ИПКнинг 279-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатларини ундиришни, шунингдек даъвогар давлат божи ва почта харажатларини тўлаб судга мурожаат қилганлиги боис, унинг зиммасига қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “***” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар “***” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози шахслар белгиланган тартибда шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи: Т.Қаҳҳоров судьялар: Н.Умаров С.Жакеев