Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4755 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ромитан туман солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Зарафшон техно мини маркет
Source ID 3d99ab39-a1ff-493c-956a-ce64bb434dfc Claim ID PDF Hash e7917c65eb80da2a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
процессуал кодекси 107-моддаси процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4805-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ромитан тумани 2025 йил 06 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар Ромитан туман солиқ инспекциясининг жавобгар “Зарафшон техно мини маркет” масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 3232949177,1 сўм солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Ромитан туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Зарафшон техно мини маркет” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган жами 3232949177,1 сўм солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими даъвогарга 2025 йил 21 октябрда гибрид почта тизими орқали етказилган бўлсада, бироқ ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида судга мурожаат қилмаган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Зарафшон техно мини маркет” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан 2025 йил 13 октябр ҳолатига кўра мажбурий ундирувга қаратилмаган жами солиқ қарзи 3232949177,1 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан солиқ қарзини сўндириш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар талабномага эътирози борлигини маълум қилган. Хусусан, жавобгар даъвогарнинг 2025 йил 21 февралдаги 41973890-сонли талабномасига жавоб хатида эътирози борлиги маълум қилган. Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим даъвогар манзилига 2025 йил 17 октябрда “гибрид почта” тизими орқали юборилган бўлиб, ажрим даъвогарга 2025 йил 21 окктябрда топширилган ва бу ҳақда “гибрид почта” тизимига почта ID рақами 510209940877, почта реестр рақами 7051 бўлган ёзув киритилган. Ажрим даъвогарга етказилган бўлсада, бироқ, даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш бўйича судга мурожаат қилмаган. Демак, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божидан озод қилинган. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларини қўллаб суд, Ажрим қилади: Даъвогар - Ромитан туман солиқ инспекциясининг жавобгар “Зарафшон техно мини маркет” масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 3232949177,1 сўм солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Даъвогарнинг давлат божидан озод этилгганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Ромитан туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судга апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья Н.Зоиров