← Назад
Решение #2850715 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 294 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7858-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – М.Холиков
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – А.Сувонқулов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Н.Сангировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва
.Сувонқуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг
котиблигида, жавобгар "GULISTON GOLD Y RN" масъулияти чекланган
жамияти вакили Э.Абдукаримов (ишончнома асосида), "Агробанк"
акциядорлик тижорат банки вакили Д.Норбоев (2025 йил 18 февралдаги 43-25сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори устидан "GULISTON GOLD
Y RN" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
худудий бошқармаси (кейинги ўринларда "палата" деб юритилади) "Агробанк"
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда "даъвогар" деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "GULISTON
GOLD Y RN" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар"
деб юритилади) ҳисобидан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган асосий кредит қарзи ҳамда 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган
асосий кредит қарзни ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда "биринчи
инстанцияси суди" деб юритилади) 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз ва
37 500 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 698 236 944,84 сўм
миқдорида давлат божи ундирилган.
Жавобгар судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи
инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш
юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ариза тақдим этиб,
унда кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, иш юритишни
тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро
келишувга эришиш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, жавобгарнинг
кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси бўйича эътирози йўқлигини
маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд
ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация шикояти
иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация
инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Шу боис, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз
кечганлиги сабабли, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни,
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
қонунига асосан ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ
349 118 472 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Шунингдек, ИПКнинг 294-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судья)
биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини
кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб турилиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти бўйича суд ҳужжати
қабул қилинганлигини инобатга олиб, суднинг 2025 йил 7 октябрдаги ажрими
билан тўхтатилган биринчи инстанцияси судининг 4-1201-2501/7858-сонли
иши бўйича 2025 йил 15 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг
ижросини тиклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 195, 294, 296, 298-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қ и л д и:
"GULISTON GOLD Y RN" масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
"GULISTON GOLD Y RN" масъулияти чекланган жамиятидан ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 349 118 472 сўм давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Суднинг 2025 йил 7 октябрдаги ажрими билан тўхтатилган Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2501/7858-сонли иши бўйича
2025 йил 15 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижроси тиклансин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан тарафлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари:
//
Н.Сангиров
Б.Исаков
.Сувонқулов