← Назад
Решение #2850718 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/18360-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
жавобгар вакили Ф.Сиддиқов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар –
«АА» хусусий корхонаси суд тугатиш бдошқарувчисининг жавобгар – «ББ»
МЧЖ ҳисобидан 91126652 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси
аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – «АА» хусусий корхонасининг суд тугатиш бошқарувчиси
(келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар –
«ББ» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 91126652 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштироки
таъминланмади.
Жавобгар вакили суд мажлисида қарздорлик бўйича даъво муддати
ўтганлигини, даъво аризасини қаноатлантириш учун қонуний асослар
мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «АА» хусусий корхонаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2501/1381-сонли иш
бўйича 2025 йил 15 майдаги ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз
деб эътироф этилган.
Тугатиш жараёнида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11
октябрдаги 5-сонли шартнома бўйича 47054134 сўм ҳақдорлик мавжудлиги
аниқланган.
Шу сабабли, суд тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олйи хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 8- ва 8.1-бандларида “ФК 153моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай
шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки
билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш
лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва
бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. Судларга
тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада
билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда
бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад
этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш
масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза
сифатида қабул қилиш лозим” – деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг даъво муддати ўтганлиги ҳақидаги
важлари суд томонидан даъво муддати қўллаш ҳақида ариза сифатида қабул
қилиниши ва даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш,
даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 1822533,04 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «АА» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
1822533,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов