Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/14051 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2c96fe10-d264-4849-a814-944359eea17b Claim ID PDF Hash 4e7ff9115e3755fd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ушбу кодекснинг 333-моддаси ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
збекистон Республикасининг 333-моддаси збекистон Республикаси 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14051-сонли иқтисодий иш судья – ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” МЧЖ ҚК манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “*****” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 13.01.2025 йилда В25/35-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шатномага кўра даъвогар 560 000 000 сўмлик “Алькогол ичимликлар” маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини, ўз навбатида жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра жами қиймати 83 514 741,75 сўм бўлган алькогол маҳсулотлари етказиб берган, жавобгар эса шартнома бўйича мажбурятларини лозим даражада бажармай, 72 565 850 сўм тўловларни амалга оширган. Натижада даъвогар олдида 10 948 891 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қолган 10 948 890 сўм асосий қарз ва 2 091 237 сўм пеня ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатмасида, жавобгар суд мажлисига қадар асосий қарз ва пеняни тўламаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган (гибрид почта алоқа хизмати орқали) жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу ҳолатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, важларини таҳлил қилиб, ишга тақдим қилинган ҳужжатлар ва далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даьво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарориниг 12-бандига қўра, Ўзбекистон Республикасининг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Баён этилганларга кўра, ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 601 000 сўм суд харажати, 93 750 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ҳамда 37 500 сўм почта харажатларини ундириб беришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 326, 341, 386, 419, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ ҚК фойдасига 601 000 сўм суд харажати, 93 750 сўм ВКА ҳаражати ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья *****