← Назад
Решение #2850769 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| айъати ишни ИПК | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| илиш учун ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2403/1923-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья А.Муқумова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Л.Тошмуродов
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Навоий шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоров
раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва Л.Тошмуродовдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида,
жавобгар вакили Ш.Ахмедова (2025 йил 9 сентябрдаги 7-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
14 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси
томонидан берилган апелляция шикоятини видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” оилавий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
47.327.900 сўм табиий газ қарздорлигини ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 34.604.900 сўм табиий газ қарздорлиги ва 34.000 сўм почта
харажати ҳамда республика бюджетига 692.098 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 254.460 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 28 январдаги қарори билан жавобгарнинг
ҳал қилув қарорига нисбатан берган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан,
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 июндаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 18 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг тафтиш
шикояти қисман қаноатлантирилиб, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 28 январдаги
қарори бекор қилинган ҳамда иш янгидан кўриш учун шу суднинг апелляция
инстанциясига юборилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан мазкур
иқтисодий иш апелляция инстанциясининг иш юритувига қабул қилинган.
Шундан сўнг ушбу иқтисодий ишни апелляция инстанциясида кўриб
чиқишда суд таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
13 октябрдаги ажрими билан иқтисодий иш Навоий вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган.
Шикоятга асос сифатида, ўзларини иштирокисиз газ идораси ходимлари
далолатнома расмийлаштирганлиги, далолатномада лойихадан ташқари беш
дона жумрак ва бир дона PG-2 газ плитасидан фойдаланиб келаётганлиги
кўрсатилганлиги, бироқ оилавий корхонаси томонидан лойиҳа ҳужжатларидан
ташқари биронта қурилма ўрнатмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган
“Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг бир қанча бандлари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 20, 55-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 278, 279-моддаларини кўрсатиб, суддан Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда кўрсатилган
важларни такрорлаб, улар шартномага кўра техник шарт асосида лойиҳада
белгиланган ускуналарни қўйиб фойдаланиб келаётганлиги, газ идораси
ходимлари томонидан лойиҳадан ташқари ўрнатилган ускуналар борлиги
ҳақида нотўғри далолатнома тузганлиги, шу сабабли суд қарорларини бекор
қилиб, даъво аризани рад этиш ҳақида янги қарор чиқаришни сўраб
тушунтириш берди.
Суд мажлисига тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар судга
келмади. Судлов ҳайъати ишни ИПК 274-моддасига асосланиб, даъвогар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати иш бўйича жавобгар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад
этишни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 апрелда Табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан
09-04/16-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.8-бандига мувофиқ,
Истеъмолчида газ истеъмоли ҳажми ўзгариши муносабати билан қўшимча
газдан фойдаланиш қурилмаларининг ўрнатилиши, реконструкция ёки
таъмирланиши
лозим
бўлганда
Истеъмолчи
Етказиб
берувчидан
реконструкция қилишнинг техник шартларини олиши шарт.
Шартноманинг иловасида газда ишлайдиган, яъни рухсат этилган
қурилмалар рўйхатида бир дона 4KГП газ плитаси, икки дона 20 литрлик қозон
ўчоғи, бир дона 10 литрлик қозон ўчоғи, бир дона сомса тандирлар
кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарни табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари
бўйича мониторинг ўтказилиб, натижаси бўйича 2024 йил 12 февралда
далолатнома расмийлаштирилиб, унда табиий газ кириш қисмидан муҳр билан
2023 йил 11 декабрдаги далолатномага асосан тўхтатилганлигига қарамасдан
лойиҳадан ташқари 5 дона жумрак, бир дона газ плитаси ҳамда лойиҳадаги бир
дона 20 литрлик қозон ўчоғидан фойдаланилаётганлиги аниқланган.
Шартноманинг
3.13-банди
мазмунига
асосан,
газлаштириш
ҳужжатларини расмийлаштирмасдан қўшимча газ қурилмаси ўрнатиш ҳолати
аниқланганда (қўшимча газ анжомлари ўрнатиб олиб фойдаланаётганлик факти
бўйича асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) - охирги хатлов
далолатномаси тузилган кундан, лекин бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган
вақтда тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада
максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб,
истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати ундирилади.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги
огоҳлантириши жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 12 январдаги
22-сонли Қарори (қоидабузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган) билан
тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 125-бандига
биноан, Истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан
газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига
ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган
шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи
давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт
газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш
имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ
бўлмаган миқдорда ундирилади: Шунингдек, тармоққа уланган газдан
фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат
ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг
қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади: е) истеъмолчи томонидан
газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан
фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда бир ҳисоб-китоб давридан
кўп бўлмаган вақтда деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан 2023 йил 11 декабрь куни
расмийлаштирилган далолатномада, жавобгарнинг дебитор қарздорлиги
мавжудлиги асоси билан газ тармоғидан 1453912-рақамли муҳр билан
ёпилганлиги кўрсатилган.
Ваҳолангки, жавобгарнинг ушбу кунда истеъмол қилинган табиий газ
тўловидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
2024 йил 12 февралдаги 02-36-сонли улгуржи истеъмолчилар томонидан
табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланганлиги
тўғрисидаги далолатномада, жавобгарга қарашли ошхонанинг табиий газдан
фойдаланиш бўйича газ жиҳозлари кўздан кечирилганда 2023 йил 11 декабрь
куни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини бир меъёрда табиий газ билан
таъминлаш мақсадида №1453912-рақамли муҳр билан табиий газ кириш
қисмидан тўхтатилган бўлсада, уч дона ўчоқ, беш дона жумрак (опуск)дан
фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, газ жиҳозлари тўла қувват бўйича
ҳисоб-китоб қилинганлиги, унга кўра жами 47.876.400 сўм ҳисобланганлиги
кўрсатилган.
Демак, Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бўйича қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” талаблари асосида
жавобгарга 47.876.400 сўм ҳисобланган.
Даъвогар томонидан фойдаланилаётган лойиҳа бўйича бир дона қозон
учун 12.722.400 сўм, лойиҳадан ташқари жумрак ва газ плита учун жами
35.154.000 сўм тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир
суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб
чиқиб ҳисобланган, бироқ даъвогар бир дона қозон учун 12.722.400 сўм қайта
ҳисоб-китоб асоссиз амалга оширилган.
Далолатнома тузилган кунда жавобгарнинг табиий газ учун тўланган
549.100 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги, жавобгар томонидан газлаштириш учун
зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан лойиҳадан ташқари жумрак ва газ
плитадан фойдаланиб келинганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман
(35.154.000–549.100=34.604.900) 34.604.900 сўмга қаноатлантириш ҳақида
асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг газ идораси ходимлари иштирокисиз
далолатнома расмийлаштирганлиги, далолатномада лойиҳадан ташқари беш
дона жумрак ва бир дона PG-2 газ плитасидан фойдаланиб келаётганлиги
кўрсатилганлиги, бироқ оилавий корхонаси томонидан лойиҳа ҳужжатларидан
ташқари биронта қурилма ўрнатмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб
бўлмайди.
Чунки, жавобгар вакиллари 2024 йил 12 февралдаги 02-36-сонли улгуржи
истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги
аниқланганлиги тўғрисидаги далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлиги,
бу ҳақида газ идораси ходимлари далолатнома расмийлаштирганлиги,
шикоятга асос қилиб келтирган ҳолатлар тегишли далиллар ва қонунчилик
ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бинобарин, даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўла олмайди.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун ИПКнинг 279-моддасида кўрсатилган асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддасининг биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2024 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция
шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
апелляция ва кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгар томонидан кассация шикояти учун
тўланган 473.300 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатини ҳамда
тафтиш шикояти учун тўланган 473.300 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қарор қилди:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 июндаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси томонидан
келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“ХХХ” оилавий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд
депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози шахслар белгиланган тартибда вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Т.Қаҳҳоров
судьялар:
Н.Умаров
Л.Тошмуродов