Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/6910 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый IL ZIYO YORQIN KELAJAK
Source ID 4cec67b6-be4f-46a3-ad40-f16a623facfe Claim ID PDF Hash 92cf6e9529b688a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/6812-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Китоб тумани 2025 йил 23 октябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаев котиблигида, аризачи вакили Х.Рахимов (2025 йил 17 январдаги 14-01122-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи Китоб тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "IL ZIYO YORQIN KELAJAK" оилавий корхонасининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Китоб туман солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Китоб тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, "IL ZIYO YORQIN KELAJAK" оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар солиқ ҳисобот топшириш мажбуриятига эга эмаслигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган. Юқоридагиларга биноан аризачи жавобгар аризачи томонидан белгиланган муддатда жисмоний шахс даромадларида олинадиган солиқ бўйича 2025 йил август ойи учун солиқ ҳисоботи ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаганлиги ҳақидаги асос билан судга мурожаат қилган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд ариза бўйича тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризачи томонидан арз қилинган талабни асослантирувчи ҳужжатларни тақдим эта олмаганлигини, шунингдек аризачи вакили жавобгарни солиқ ҳисоботи топшириш мажбуриятига эга эмаслигини маълум қилганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Китоб тумани солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Эшмирзаев