Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8850 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7fdce144-616f-4b27-b3d1-204c32c87b7a Claim ID PDF Hash 4473fd94ac5e9a32... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 182-моддаси ФКнинг 182 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8850 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 07 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, О.Мирзакуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонованинг иштирокида, даъвогар – “ААААА” МЧЖнинг, жавобгар – ВВВВга нисбатан ВВВВ томонидан қилинган хатоларни бартараф этиш, суд қарори асосида ундирилган 124.005.859 сум ва 48.660.328 сўмларни 7 иш куни ичида корхона хисоб рақамига ўтказиш ижросини таъминлашни мажбурий ижро бюросига юклашни, корхонага қўйилган асоссиз ҳисобланган солиқларни бекор қилишни, 8 та хонадонни туман ҳокимияти балансига қабул қилиб олиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили – ХХХХХ, жавобгар вакили – ЖЖЖЖЖ, ССССС вакили – ЗЗЗЗЗ, ГГГГГГ вакили – ДДДДДларнинг иштирокида, очиқ суд мажлисида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ААААА” МЧЖ судга мурожаат этиб, унда жавобгар ВВВВга нисбатан ВВВВ томонидан қилинган хатоларни бартараф этиш, суд қарори асосида ундирилган 124.005.859 сум ва 48.660.328 сўмларни 7 иш куни ичида корхона хисоб рақамига ўтказиш ижросини таъминлашни мажбурий ижро бюросига юклашни, корхонага қўйилган асоссиз ҳисобланган солиқларни бекор қилишни, 8 та хонадонни туман ҳокимияти балансига қабул қилиб олиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ССССС ва ЗЗЗЗЗ бўлими жалб этилган. Чуст туман прокурори ёрдамчиси даъвони рад этишни сўради. Даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлади ва уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво тан олмади ва уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Поп туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази вакили тарафлар ўртасида олди сотди шартномаси нотариал расмийлаштирилмаганлиги боис, низони қонуний кўриб чиқишни сўради. Поп туман кадастрлар агентлиги вакили тарафлар ўртасида олди сотди шартномаси нотариал расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди. Суд тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига ҳуқуқий баҳо бериб, 1 қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади. Даъво талабида: 1. ВВВВга нисбатан ВВВВ томонидан қилинган хатоларни бартараф этишни, 2. Суд қарори асосида ундирилган 124.005.859 сум ва 48.660.328 сўмларни 7 иш куни ичида корхона хисоб рақамига ўтказиш ижросини таъминлашни мажбурий ижро бюросига юклашни, 3. Корхонага қўйилган асоссиз ҳисобланган солиқларни бекор қилишни, 4. 8 та хонадонни туман ҳокимияти балансига қабул қилиб олиш мажбуриятини юклаш сўралган. Суд даъво талаби доирасида иш кўришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, “ААААА” МЧЖ томонидан Поп тумани, Миришкор МФЙ, Янги Ўзбекистон массивида, 4- қаватли уй жойлар қуриб битказилган. ВВВВнинг 07.04.2022 йилдаги №53-6-84-F/22 – сонли фармойишига асосан “ААААА” МЧЖ томонидан қуриб битказилган 8 та хонадонни сотиб олиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида ўзаро 07.04.2022 йилда олди сотди шартномаси имзоланган. Шартнома нотариал расмийлаштирилмаган. Шартнома доирасида жавобгар томонидан жами 1.200.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Жавобгар томонидан Давлат кадастрлари палатасига, сотиб олинган кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиб бериш сўраб мурожаат этилган. Давлат кадастлар палатаси томонидан даъвогарнинг солиқ тўловларидан қарздорлиги борлиги учун таъқиқ қўйилганлиги учун рўйхатдан ўтказишнинг имкони йўқлиги маълум қилинган. Бинога нисбатан мулк ҳуқуқи айни вақтда “ААААА” МЧЖ ҳисобланади. Шу боис, солиқ идораси томонидан даъвогар ўзининг номида бўлган барча мол-мулкларни бошқа шахс номига ўтказмагунча МЧЖ ҳисобига солиқ ҳисобланган. Муқаддам “ААААА” МЧЖнинг даъво аризаси бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 19.09.2024 йилдаги 4-1603-2401/3593 – сонли ҳал қилув қарорига асосан “ААААА” МЧЖ фойдасига ВВВВ ҳисобидан 122.744.415 сўм зарар ундирилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатининг 24.09.2025 йилдаги қарорига асосан Чуст туманлараро иқтисодий судининг 19.09.2024 йилдаги 4-1603-2401/3593 – сонли ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. 2 Даъвогар даъво талаблари бўйича ҳақиқий ҳолатларга аниқлик киритмасдан даъво аризаси билан судга мурожаат этишда барвақт хулосага келган. Чунки, иш ҳужжатларидаги далиллар ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогарнинг даъво талабида кўрсатаётган важлар ва ҳолатлар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар. Белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилган янги бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФК 481-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Даъвогар сотилган хонадонлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигига қарамасдан, мазкур даъво талаблари бўйича билан судга мурожаат этишда барвақт хулосага келган. Бундай ҳолда, даъвогар ва жавобгарга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари ҳуқуқи тушунтирилиши лозим. Айнан мазкур ҳолат кейинчалик ушбу низоли жараён ва қарама қаршиликларни келиб чиқишига асос бўлмоқда. Чунки, иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво талабини тасдиқловчи далиллар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. Тарафлар ўртасида 8 та хонадонни қонунда белгиланган талабларга асосан олди-сотди шартномалари тузилмаган. Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур иқтисодий иш доирасида суд муҳокамаси қолдирилиб, даъвогар вакилига ўз даъво талабини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш имкони берилди. Бироқ, суд мажлиси жараёнида даъво талабини исботлаб бера олмади. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги 3 маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Суд, “ААААА” МЧЖ ва ВВВВ мансабдор шахсларининг хаттиҳаракатлари эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди ва ҳолат бўйича прокурорлик назорати доирасида терговга қадар текшириш ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун Поп туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан – БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Шунга кўра суд, жами тўрт талаб бўйича ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни, олдиндан тўланган почта харажати ва давлат божини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни, ҳамда даъвогардан Республика бюджетига 15.993.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Даъвогар - “ААААА” МЧЖнинг ҳисобидан Республика бюджетига 15.993.000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогарнинг ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья Д.Соатов 4