← Назад
Решение #2850826 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 347 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 369 | — | code_article | |
| Божхона кодекс | 367 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2501/11463 иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 06 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
Б.Давлятов котиблигида, даъвогар Қашқадарё вилояти божхона
бошқармасининг жавобгар Aks En rgi T lim rj n масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари
Р.Мухиддинов ва Ғ.Ҳақназаров (2025 йил 14 октябрдаги 20/03-25-3381
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Л.Ражабов (2025 йил 22 октябрдаги
924 ишончнома асосида), А.Калонов (2025 йил 22 октябрдаги 925 ишончнома
асосида), Ж.Тамалов (2025 йил 27 октябрдаги 926 ишончнома асосида),
Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитасининг марказий лабораторияси
вакиллари Д.Аскаров, А.Мамажонов (2025 йил 06 ноябрдаги №29/03-25-2586
ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс
экспертиза қилиш маркази Давлат унитар корхонаси вакили А.Мамаев (2025
йил 05 сентябрдаги ишончнома асосида), Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
С.Тошпўлатовлар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Aks En rgi T lim rj n масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган
1 096 184 594, 96 сўм божхона тўловларини Қашқадарё вилояти божхона
бошқармаси фойдасига ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан мутахассис сифатида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази
Давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари юк ҳужжатлари
асосида олиб келинган Трансформатор товарлари жавобгар томонидан тақдим
қилинган
10011/15.11.2024/0007211,
10011/15.11.2024/0007213,
10011/15.11.2024/0007215, 10011/15.11.2024/0007568 – сонли божхона юк
декларацияси (кейинги ўринларда-БЮД) асосида Эркин муомала чиқариш
(ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилганлигини, бироқ мазкур
БЮДлар ҳамда юк кузатув ҳужжатлари қайта ўрганилганда Трансформатор
товарлари комплектига кирмайдиган ҳар хил сиғимли темир идишларда
келтирилган Трансформаторная масло товари борлиги ва улар тўғрисидаги
маълумотлар
мазкур
БЮДларнинг
31-графасида
кўрсатилмасдан,
Трансформатор ва Трансформаторная масло биргаликда Ташқи иқтисодий
фаолият товарлар номенклатураси (кейинги ўринларда ТИФ ТН) коди
8504230009 коди билан нотўғри таснифланиб, божхона расмийлаштирувидан
ўтказилганлиги аниқланганлигини, аслида эса Трансформаторная масло
товари алоҳида товар сифатида ТИФ ТНнинг 2710199400 коди билан
таснифланиши натижасида Трансформаторная масло товарининг божхона
тўловлари 1 096 184 594, 96 сўм қўшимча божхона тўловлари
ҳисобланганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўрашди.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг
важлари эътирозлари мавжудлигини, Трансформатор ва Трансформаторная
масло товарларини дастлаб БЮДни расмийлаштиришда даъвогар томонидан
ҳеч қандай эътироз бўлмаганлигини, бироқ вақт ўтгандан сўнг эътироз
билдираётганлигини, Трансформаторная масло товари
Трансформатор
товарининг бир қисми ҳисобланишини, шунингдек жавобгар Ўзбекистонда
ишлаб чиқарилмайдиган, четдан келтириладиган товарлар учун божхона
имтиёзлари мавжудлигини таъкидлаб, даъво талабини рад этишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон
Республикаси
Божхона
Қўмитасининг
марказий
лабораторияси вакиллари даъво талаби асосли эканлигини Биринчидан:
жавобгар Трансформаторная масло товарини алохида олиб кирганлигини,
Иккинчидан: агарда трансформаторная масло товари Трансформатор
товарининг ички қисмида бўлганида битта код билан таснифланиши
мумкинлигини, Учинчидан: Трансформатор товарининг ички қисмида
Трансформаторная масло товари бўлгани унинг ҳусусияти ўзгаришини ҳамда
Трансформаторная масло товари алохида бўлганда унинг ҳусусияти
ўзгармаслигини таъкидладилар.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс
экспертиза қилиш маркази Давлат унитар корхонаси вакили божхона божи
бўйича имтиёз қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб
кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхати жавобгар томонидан
тақдим этилишини, мазкур рўйхатдаги товарлар ҳақиқатдан ҳам божхона
имтиёзлари мавжудлиги тўғрисида комплекс экспертизаси якунлари бўйича
хулоса берилганлигини, ҳар бир хулосанинг изоҳ қисмида мазкур хулоса
асосида божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзларнинг
қўлланилиши хулоса берилган санага қадар Эркин муомилага чиқариш
режимига расмийлаштирилган товарларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги
назарда тутилганлигини, шу сабабли жавобгарнинг 2024 йил 19 сентябрдаги
287 аризаси асосида берилган хулосани ўзгартириб бўлмаслигини таъкидлади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, Aks
En rgi T lim rj n масъулияти чекланган жамияти номига Хитой давлатидан
Трансформатор ва Трансформаторная масло товарлари олиб келинган. ТИФ
ТНнинг 8504230009 коди билан таснифланган ҳолда дастлаб божхона омбори
(ИМ74) режимига расмийлаштирилган. 2024 йилнинг 15 ва 28 ноябрь кунлари
10011/15.11.2024/0007211,
10011/15.11.2024/0007213,
10011/15.11.2024/0007215, 10011/15.11.2024/0007568 тартиб рақамлари билан
БЮДнинг 31-графасида Трансформаторная масло товари қайд этилмасдан
ТИФ ТНнинг 8504230009 коди билан таснифланган ҳолда трансформаторнинг
таркибий қисми сифатида Эркин муомала чиқариш (ИМ40) божхона режимига
расмийлаштирилган.
2025 йил 22 апрель куни даъвогар рахбарининг Ўзбекистон
Республикаси Божхона кодексининг 201-моддасига асосан товарлар чиқариб
юборилгандан кейинги божхона назоратини амалга ошириш тўғрисидаги
қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор асосида товарларни классификациялаш гурухи томонидан
2025 йил 12 май куни Трансформаторная масло товарининг ТИФ ТН бўйича
таснифлаш юзасидан хулосаси тақдим этилган. Мазкур хулосага кўра,
10011/15.11.2024/0007211,10011/15.11.2024/0007213,10011/15.11.2024/000721
5,10011/15.11.2024/0007568 БЮД асосида Эркин муомала чиқариш божхона
режимига расмийлаштирилган Трансформатор товарлари комплектига
кирмайдиган Трансформаторная масло товари темир идишларда алохида олиб
келинганлиги, ушбу товар Трансформатор ускунасининг шахсий
(индивидуал) компоненти ҳисобланмаслиги ҳамда трансформатор ускунасини
ишлаши давомида мунтазам равишда алмаштириб туриладиган товар
сифатида қаралишини, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ТИФ ТНга
кўра 2710 товар позицияси аҳамиятлилигини инобатга олиб, ТИФ ТНнинг
2710199400 рақамли код билан таснифланиши бўйича хулоса қабул қилинган.
ТИФ ТНнинг 2710199400 рақамли код билан таснифланса,
Трансформаторная масло товарига нисбатан 1 096 184 594, 96 сўм божхона
тўловлари ҳисобланган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Aks En rgi T lim rj n
масъулияти чекланган жамиятига хисобланган жами 1 096 184 594, 96 сўм
божхона тўловларини иҳтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил 21 майдаги
4/05-25-1727 талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Aks En rgi
T lim rj n масъулияти чекланган жамиятидан 1 096 184 594, 96 сўм божхона
тўловларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 201-моддасига
кўра, товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар
божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш
учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини
амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга
оширишга ҳақли.
Мазкур Кодекс 347-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида,
товарлар чиқариб юборилгандан кейин божхона назоратини ўтказиш
натижасида божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. Агар тўловчининг
божхона тўловлари қўшиб ҳисобланишига эътрозлари бўлмаса, божхона
тўловлари бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома тақдим этилган
кун, тўловчи эътироз билдирган тақдирда эса, суднинг божхона тўловлари
бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарор қонуний кучга кирган сана
қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу Кодекс 369-моддасига биноан, божхона расмийлаштирувида
товарлар нотўғри таснифланганлиги аниқланган тақдирда божхона органи
товарларни таснифлашни мустақил амалга оширади ва уларнинг таснифи
бўйича қарор қабул қилиши, божхона органларининг товарларни божхона
мақсадларида таснифлаш бўйича қарорлари мажбурий эканлиги назарда
тутилган.
Божхона кодекснинг 367-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси
Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси товарларнинг
тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат
томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли
кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни
ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар
номенклатураси Умумжаҳон божхона ташкилотининг Товарларни тавсифлаш
ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар
номенклатураси белгиланган тартибда жорий этилади.
Мазкур ҳолатда, Aks En rgi T lim rj n масъулияти чекланган жамияти
номига Хитой давлатидан олиб келинган Трансформаторная масло товари
ТИФ ТНнинг 2710199400 рақамли код билан классификацияланиши
лозимлиги юзасидан тузилган 2025 йил 12 майдаги Трансформаторная масло
товарининг ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан хулосаси асосида унга
нисбатан 1 096 184 594, 96 сўм божхона тўловлари ҳисобланганлиги даъвогар
вакилларининг тушунтиришлари ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормалари талабларига асосланиб суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
Aks
En rgi T lim rj n масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган жами 1 096 184 594, 96 сўм божхона
тўловларини ва олдиндан тўланган 41 200 почта харажатини Қашқадарё
вилояти божхона бошқармаси фойдасига, республика бюджетига 21 923 691,9
сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 347, 367, 369моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Aks En rgi T lim rj n масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси фойдасига 1 096 184 594,
96 сўм божхона тўловлари ва олдиндан тўланган 41 200 почта харажати;
- республика бюджетига 21 923 691,9 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов