← Назад
Решение #2850836 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7019-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 6 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “SELBOSTI-F YZLI D L SI” фермер хўжалигидан 30 755 830 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили – Р.Авалбоев
(2025 йил 13 июндаги 06/1433-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар
вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти
(бундан
буён
матнда
“Даъвогар”
деб
юритилади)
ҳамда
“SELBOSTI-F YZLI D L SI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 1 январда 17924965-сонли
Истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 23 сентябрь
ҳолатига 30 755 830 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
30 755 830 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар
томонидан суд кунига қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик
суммасини тўламаганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, аммо 2025 йил
30 октябрдаги суд мажлисида жавобгар фермер хўжалиги раҳбари иштирок
этганлигини, даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган қарздорлик суммаси
бўйича ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш мақсадида суд мажлисини бошқа
кунга қолдиришни сўраганлигини ва мазкур иқтисодий иш 2025 йил 6 ноябрга
қолдирилганлиги бўйича тилхатга имзо қўйганлиги аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан
мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб
топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида
30 755 830 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келганлигини, ушбу ҳолатлар иш
ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва
бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт
эканлиги белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 30 октябрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
30 755 830 сўм миқдоридаги электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси
тўланмаганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари,
тақдим қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган
қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўланмаганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 755 830 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатларини, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига
615 116,6 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига
амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“SELBOSTI-F YZLI
D L SI”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига
30 755 830 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“SELBOSTI-F YZLI D L SI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 615 116,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов