← Назад
Решение #2850845 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 654 символов
4-1202-2504/5653-сонли иқтисодий иш
2025 йил 06 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановнинг котиблигида, аризачи
Сайхунобод туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор - “G‘ALABA
PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган
таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили Н.Абдуллаева (2025 йил 05 ноябрдаги 16-05554-сонли ишончнома
асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Сайхунобод туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида
Сайхунобод туманидаги “G‘ALABA PARRANDASI” масъулияти чекланган
жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади) кредиторлик
қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида
бажармасдан келаётганлиги, ҳозирги кунда қарздор фаолият юритмаётганлиги
ва
тўлов
қобилиятини
йўқотганлигини
баён
қилиб,
қарздорни
(соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими
суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида, қарздор ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи аризадаги важларни такрорлаб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 31.12.2019 йилда давлат хизматлари
марказидан рўйхатдан ўтказилган.
Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг индентификация рақами”
СТИР 306983901-рақам берилган. Қарздор раҳбари сифатида Нуриддинов
Хусанбой Жамолиддинович ишлаб келган.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи
ундируви масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратиш юзасидан
вилоят солиқ бошқармаси қарорлари мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг
ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги
сабабли Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими томонидан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддаси 3-бандига асосан ижро
ҳужжат(лар)ини ундирувчига қайтариш ва ижро иши юритишни тамомлаш
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Аризачи томонидан тақдим этилган қарздорнинг охирги баланс ҳисоботи,
солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг
2025 йил 05 сенятбрь куни ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан 25 974 557,31 сўм
қарздорликлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги № 763-сонли
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги № 763-сонли Қонунининг
5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилади.
Суд, қарздор фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага
келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 27 октябрдаги № 08-26/2427-сонли хатга кўра тавсия
этилган тугатиш бошқарувчиси этиб Махамадиев Турғунбой Жумабаевичнинг
номзодини тасдиқлашни лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1 236 000 сўм давлат
божини қарздор зиммасига юклашни ва 41 200 сўм почта харажатини
қарздордан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 5, 6, 51, 52, 53, 140-142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 112, 113, 114, 118, 170,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
Сайхунобод
туман
қаноатлантирилсин.
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
солиқ
инспекциясининг
аризаси
тўлиқ
“G‘ALABA
PARRANDASI” масъулияти чекланган жамияти
(соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
“G‘ALABA PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали
Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ва Сайхунобод туман солиқ
инспекциясига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“G‘ALABA PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини
тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши
тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва
мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
“G‘ALABA PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш
бошқарувчиси этиб Махамадиев Турғунбой Жумабаевичнинг номзоди
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор “G‘ALABA PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя
қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва 2025 йил 05 декабрга қадар судга унинг натижалари ҳақида оралиқ
ҳисобот, 2025 йил 06 январга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- қарздорнинг бюджет олдидаги қарздорликларини субсидиар тарзда
қарздор раҳбаридан ундириш учун фуқаролик судига даъво ариза киритиш
чоралари кўриш;
- шунингдек қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб
кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани 2025 йил
20 декабрга қадар тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими зиммасига
“G‘ALABA
PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш
мажбурияти юклатилсин.
Суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро
этилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
Х.Сулайманбекова