← Назад
Решение #2850848 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/XXX-сонли иқтисодий иш
.
судья XXX
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
XXX йил 06 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси XXXнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар жамият раҳбари
XXXнинг иштирокида, даъвогар XXX масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар XXX масъулияти чекланган жамиятидан 10 877 000 сўм асосий
қарз ва 4 256 908 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар XXX масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар) жавобгар XXX масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – жавобгар)дан 10 877 000 сўм асосий қарз ва 4 256 908 сўм пеня
ундиришни сўраган.
“XXX” масъулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси «XXX»
АЖнинг 2022 йил 07 ноябрдаги 95-сонли қарорига асосан “XXX” масъулияти
чекланган жамияти тугатилган бўлиб, фақат дебитор қарздорликлар бўйича
ворис XXX масъулияти чекланган жамияти хисобланади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан асосий
қарз ва пеняни ундиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма
фикрини судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ
ишни улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
.
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
12 декабрда 6-сонли шартнома тузилган бўлиб, даъвогар жавобгарга ушбу
шартномага ва 30.12.2021 йилги 6-сонли ҳисоб-фактурага асосан жами
25 877 700 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган маҳсулотлар учун
қисман тўловларни амалга ошириб, қолган 10 877 000 сўм тўлаб берилмаган.
Ушбу ҳолат ишдаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма
далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Даъвогар ва жавобгар ўрталарида 21.12.2022 йили 1-сонли солиштирма
далолатнома тузилган ва жавобгар 10 877 000 сўм қарздорлигини тан олган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлашни сўраб юборилган
талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу боис, суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 4 256 908 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисобкитоб ва қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддасида - Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар
.
кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига
(буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг
умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини
эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 1 200 000 сўмга қаноатлантиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва
олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар XXX масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар XXX
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 877 000 сўм асосий қарз,
1 200 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
XXX