← Назад
Решение #2850858 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8770-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти иштирокчиси *нинг жавобгарлар “***” масъулияти чекланган
жамияти иштирокчилари бўлган фуқароларни жамият иштирокчилари
сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар ва учинчи шахс раҳбари *, вакили адвокат * (ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси *** судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “***” масъулияти
чекланган жамияти иштирокчилари *,*, *ни жамият иштирокчилари сафидан
чиқаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жамият деб
юритилади) жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар, учинчи шахс ва вакили
даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъвони қувватлаб, жавобгар
фуқаролар бўлган жамият иштирокчилари жамиятнинг фаолият кўрсатишига
имкон бермасдан, уни жиддий тарзда қийинлаштириб келганлигини, жамият
иштирокчилари мутлақ ваколатига кирадиган қарорлар қабул қилиш
имконияти
бўлмаётганлигини
тушунтириб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги
мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жамият иштирокчиларининг
2018 йил 2 апрелдаги 1-сонли умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган
жамиятнинг янги таҳрирдаги устави давлат рўйхатдан ўтказилиб, унга кўра
жамият устав фонди миқдори 58.471.000 сўмни ташкил этиши белгиланган ва
иштирокчилар (таъсисчилар) ўртасида, яъни даъвогарнинг 55.967.314 сўмлик
95,72 фоиз улуши ва қолган 2.503.686 сўмлик 4,28 фоиз улушлар жами
23 нафар жавобгар жисмоний шахслар - *** ўртасида тақсимланган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда “Қонун” деб
юритилади) 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жами улушлари жамият
устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган
жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига
имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини
жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 19бандида судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз
мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан
жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий
тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари
лозимлиги кўрсатилган.
Қонун
30-моддасининг
иккинчи
қисмига
кўра,
жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига
қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек
тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида
қарор қабул қилиш;
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини
ўзгартириш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
жамиятнинг
ижро этувчи
органларини
тузиш
ва уларнинг
ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг
ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса,
уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
йиллик
ҳисоботларни
ва
йиллик
бухгалтерия
балансларини
тасдиқлаш;
жамиятнинг
соф фойдасини жамият
иштирокчилари ўртасида
тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни
тасдиқлаш (қабул қилиш);
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик
ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини
аниқлаш;
бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида
қарор қабул қилиш;
жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш; ушбу Қонунда
назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Ушбу
Қонун
30-моддаси
иккинчи
қисмининг ўн
иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг
барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Мазкур
қоидалар жамият уставида ҳам белгиланган.
Суд
муҳокамасида
аниқланишича,
жавобгарлар
жамият
иштирокчилари бўлсада, бироқ узоқ муддатдан буён жамият фаолиятига
иштирок этмасдан ва жамият иштирокчилари мутлақ ваколатига кирадиган
масалалар бўйича ўтказилган умумий йиғилишларда қатнашмасдан келишган
ва бунинг натижасида тегишли жамият фаолиятига оид бир овоздан қабул
қилиниши лозим бўлган муҳим қарорлар қабул қилиш имконияти чекланган.
Мазкур ҳолатлар иш ҳужжатларидаги жамият иштирокчилари йиғилиши
ҳақидаги эълонлар берилган газеталар, жамият иштирокчилари умумий
йиғилиш баённомалари ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Бинобарин, қайд этилган ҳолатлар жавобгарлар томонидан жамият
иштирокчилари сифатида ўз ҳаракатсизликлари билан жамиятнинг фаолият
кўрсатишини
жиддий
тарзда
қийинлаштираётганлигини
келтириб
чиқарганлигидан далолат беради.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан
олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатини тўланганлигини инобатга олиб, мазкур суд харажатларини
даъвогарнинг розилигига кўра унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти иштирокчилари *
ушбу жамият иштирокчилари сафидан чиқарилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***