← Назад
Решение #2850876 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 149 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| та бошлайди ФК | 159 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8908 иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 06 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар H z r s T hn J k
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси жавобгар Al T xn S rvis
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Б.Рахимов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Муратов
(рахбар), О.Исламов (ишончнома ва адвркатлик ордери асосида)лар иштирокида
ўз биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар H z r s T hn J k масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Al T xn S rvis МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 387 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз
тушунтириши бериб, жавобгарга жами 387 000 000 сўм унинг ҳисобрақамига
ўтказиб берилганлигини, бироқ махсулот етказилмаганлигини таъкидлаб,
жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини рад этиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок жавобгар вакиллари даъво талабига нисбатан
эътироз билдириб, махсулотлар етказиб берилганлигини таъкидлаб, даъво
муддати қўллаш ҳақидаги аризани инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан жавобгар
вакилларининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб,
даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан маиший
техника сотиб олиш учун 2022 йил 26 августда 219 000 000 сўм ва 2022 йил 29
августда 168 000 000 сўмлик жами 387 000 000 сўм жавобгарнинг ҳисобрақамига
ўтказиб берилган. Шунга асосан жавобгар махсулотларни даъвогарга етказиб
берганлиги ишни кўриш чоғида жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобфактура ҳамда ишончномага асосан маълум бўлди.
Бундан ташқари, мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қонун ҳужжатлари ва ишдаги далиллар билан
муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талабини даъво қўзғатиш муддати
ўтганлиги сабабли қаноатлантиришга асос йўқ ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг
бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган
муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб чиқиш учун
қабул қилинади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги
тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши
суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
ФКнинг 154-моддасига кўра эса даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди
ФКнинг 159-моддасига асосан башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак.
Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти
ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз
берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленумининг 2015
йил 15 июндаги Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги
Қарорининг 3-бандида судлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган
талабнома бериш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига эътибор беришлари
лозимлиги, 4-бандида судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу
муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати
жорий
қилинмайдиган
талаблардан
ташқари,
фуқаролик
ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган барча талбларга нисбатан тадбиқ этилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, ушбу Пленум қарорининг 16.1-бандида судлар даъво
муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом
этганлигини аниқлашлари лозимлиги, даъво муддатининг ўтказиб юборилган
муддати унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш
муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкинлиги, 16.3-бандида
даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти
ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз
берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво муддати
икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб
юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун бундай сабаб айнан даъво
муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб икки
ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли
деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори тушунтиришларидан келиб
чиқиб, суд даъвогар томонидан даъво муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб
юборилган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд жавобгар вакилларининг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
– ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
аризасини қаноатлантириб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 7 740 000 сўм давлат
божи ҳамда 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажатларини ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 151, 153, 159моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 112-113, 118,
166, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар Al T xn S rvis масъулияти чекланган жамиятининг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар H z r s T hn J k масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 7 740 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар H z r s T hn J k масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач давлат божига ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов