← Назад
Решение #2850885 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 952 символов
4-1202-2501/5365-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 06 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ
“Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар – “ASADOFF-A” масъулияти
чекланган жамиятидан 33 523 452 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит
қарзи, кредитга ҳисобланган 6 865 215 сўм миқдорида фоиз қарзи жами
40 388 667 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили – К.Нуралиев (2025 йил
6 январдаги 03-11/265-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Жўраева
(ишончномасиза) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар АТ “Микрокредитбанк” (бундан кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “ASADOFF-A” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
33 523 452 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга
ҳисобланган 6 865 215 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 40 388 667 сўм
миқдорида кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар билан ўрталарида 2024 йил 24 октябрь куни “BUSIHESS
ONLINE 2” кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома
имзоланганлигини, шартномага асосан жавобгарга 61 464 000 сўм маблағи
26 фоиз йиллик устама хақи тўлаш шарти билан 12 ой муддатга онлайн кредит
ажратилганлигини ва берилганлигини, жавобгарни банк олдида 33 523 452 сўм
миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 865 215
сўм миқдорида фоиз қарзи жами 40 388 667 сўм миқдорида кредит қарздорлиги
мавжуд бўлганлигини, судга даъво аризаси кирилганидан кейин жавобгар
томонидан 27.10.2025 йилда 4500 000 сўм, 05.11.2025 йилда 1 500 000 сўм
тўлов амалга оширилиб, тўловнинг 4 118 206,15 сўм қисми кредит фоизи ва
1 881 793,85 сўми солиқ қарзи учун йўналтирилганлигини маълум қилиб,
қолган даъво талабини кўллаб-қувватлаб уни қаноатлантиришни сўради.
Судда ажвобгар вакили кредитнинг асосий қа кредит фоизи қарзини тўлаш
чорасини кўраётганини, ҳозирда даъво талаби бўйича 4 118 206,15 сўм кредит
фоизи сўндирилганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Бахт банк хизматлари бўлими билан
филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 октябрда куни “BUSIHESS ONLINE
2” кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланганлигини,
шартномага асосан жавобгарга 61 464 000 сўм маблағи 26 фоиз йиллик устама
хақи тўлаш шарти билан 12 ой муддатга онлайн кредит ажратилган
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарздор”га айланма маблағни
тўлдириш учун кредит (қарз) бериш, жавобгар эса олинган кредитни ушбу
шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги
учун фоизлар ҳамда комиссия тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига
33 523 452 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган
6 865 215 сўм фоиз қарздорлиги жами 40 388 667 сўм миқдорида кредит
қарздорлиги мавжуд бўлган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг Бахт банк хизматлари офиси шартнома шартларини
бажариб, жавобгарга 61 464 000 сўм миқдорида кредит (қарз) берган. Бироқ,
жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан,
кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги бўйича асосий кредит қарзи
ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномасининг тўлов графигига
кўра, жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг
5 санасига қадар даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан 33 523 452 сўм миқдорида муддати ўтган
кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган 6 865 215 сўм фоиз қарздорлиги
шартномага илова қилинган график жадвал асосида тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит қарзини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш хати
юбориб, кредит қарздорлигини тўлашни, акс холда иқтисодий судга даъво
ариза киритилиб, кредит қарздорлигини муддати келмаган кредит қарзи билан
ундиришни билдирган.
Бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин жавобгар
4 118 206,15 сўм кредит фоизини ундиришни тўлаган. Бу ҳақда тўловни
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Даъво талаби бўйича 33 523 452 сўм муддати
ўтган кредит қарзи ва 2 747 008,85 сўм муддати ўтган кредит фоизи тўлови
амалга оширилмаган.
Даъво талаби қисман асосли чунки, жавобгарнинг қарздорлиги суд
мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларида ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини ва тасдиғини топди.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
муддати ўтган 33 523 452 сўм миқдорида асосий кредит қарзи, кредитга
ҳисобланган 2 747 008,85 сўм миқдорида фоиз қарзни ундиришни, қолган даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ, даъвоталабининг икки фоизи миқдорида, жавобгар
ҳисобидан 807 773,34 сўм давлат божини Республика бюджетига ундириб,
почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 65, 130-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 234, 236, 735,
738, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар –
“ASADOFF-A” масъулияти чекланган жамиятидан 33 523 452 сўм миқдорида
муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 865 215 сўм
миқдорида фоиз қарзи жами 40 388 667 сўм миқдорида кредит қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво қисман тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – АТ “Микрокредитбанк” фойдасига жавобгар - “ASADOFF-A”
масъулияти чекланган жамиятидан 33 523 452 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, кредитга ҳисобланган 2 747 008,85 сўм миқдорида фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “ASADOFF-A” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 807 773,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга
кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
У.Курбанов