Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/18028 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2135cb87-dba9-4e22-98bf-192881fc4371 Claim ID PDF Hash 0954b74371a77e63... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 132-моддаси жой кодекси 132 code_article
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/18028-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар – “АА” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 32 870 352 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 32 870 352 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассис сифатида жалб қилинган. Бугунги суд мажлисида даъвогар раҳбари ёки вакили иштирок этмади, лекин олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг вакили даъво талабини қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 132-моддасига асосан кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий ҳаражатларни мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига олишлиги лозимлиги белгиланганлиги, шартнома имзоланмаган бўлсада, хизматлар кўрсатилганлиги, кўп квартирали уйнинг мулкдорлари томонидан бошқа шахсларга ижарага берилганлиги сабабли мулкдорларининг умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини, даъво талаби бўйича қарздорлик қайта хисобланганда жавобгарнинг 6 815 624 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, лекин олдинги суд мажлисида даъво талабига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги ҳамда кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги, 32 870 352 сўм қарздорлик асоссиз ҳисобланганлиги, мутахассис кўрсатмасига асосан қарздорлик 6 815 624 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўраган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган мутахассислар томонидан иш юзасидан судга тушунтиришлар бериб, жавобгарнинг қарздорлиги 6 815 624 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади. Қонуннинг 20-моддаси биринчи қисмига кўра, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши (бундан буён матнда умумий йиғилиш деб юритилади) кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органидир. Аниқланишича, Наманган шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари марказининг маълумотномасига кўра, Таджибаев Мухтар Номанович якка таъсисчилигида Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йил 6 августда атама номи “ bursh K mmun l shq ruvi” (СТИР: 308818493) бошқа тоифаларга киритилмаган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар фаолияти бўйича рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, “N m ng n irl shuv rl v” (СТИР: 300676037) маъсулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2024 йил 6 августдаги 1-сонли қарорига кўра, жамиятнинг “ bursh K mmun l shq ruvi” (СТИР: 308818493) атама “АА” масъулияти чекланган жамияти номига ўзгартирилиб, 2024 йил 6 августда 2539985-сонли ариза билан қайта рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли “Кўп квартирали уй жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Наманган шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2023 йил 13 мартдаги Наманган шаҳридаги кўп қаватли уй жойларни танлов асосида бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида танлаб олиш бўйича 2-сонли баённомасига кўра, даъвогар Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ ва Илғор МФЙ ҳудудларида жойлашган кўп қаватли уйлар бириктирилган. Даъвогар Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Кўп квартирали уйни бошқарувчи органлар реестири”дан рўйхатдан ўтган бўлиб, ID рақами 1849 сифатида белгиланган. Жавобгар балансидаги Наманган шаҳри, Илғор МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 89-уйда жойлашган умумий майдони 1340,38 м2 бўлган нотурар жой ва Наманган шаҳри, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 25-уй, 2-хонадонда жойлашган умумий майдони 794,76 м2 бўлган нотурар жой яъни жами 2 135,14 м2 га тенг кўп қаватли уй олинган. Шунга кўра, хизмат кўрсатиш тўлов миқдори 1 м2 турар жой учун 2 100 сўм миқдорида белгиланиб, шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида жами 32 870 352 сўм қарздорлиги юзага келган. Қонуннинг 11-моддага кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати кўп квартирали уйдан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига ҳамда санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилади. Хусусан, Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассиси томонидан судга тақдим этилган маълумотномада ҳам жавобгарнинг қарздорлиги 8 ой учун 6 815 624 сўмни ташкил этиши аниқланган. Шунингдек, даъвогар томонидан судга 2025 йил 5 ноябрда 271242-сонли маълумотнома тақдим этиб, унга кўра жавобгар балансидаги Наманган шаҳри, Илғор МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 89-уйда жойлашган умумий майдони 1116,98 м2 бўлган нотурар жой ва Наманган шаҳри, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 25-уй, 2-хонадонда жойлашган умумий майдони 635,81 м2 бўлган нотурар жой яъни жами 1752,79 м2 га тенг кўп қаватли уй юзасидан жавобгарнинг қарздорлиги 6 815 624 сўмни ташкил этишни маълум қилинган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талаби юзасидан жавобгардан 6 815 624 сўм қарздорлик ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 143-бандига кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари — кўрсатилган хизматлар учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу боис даъво талабининг асосли бўлган қисми бўйича давлат божини жавобгардан, асоссиз бўлган қисми бўйича давлат божини даъвогардан ундириш лозим бўлади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 815 624 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 136 313 сўм давлат божи, шунингдек даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 521 095 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 6 815 624 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 521 095 сўм, жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 136 313 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев